Александр Мочинов: “Ҳар иккала жамоа ҳам ғалаба учун курашди ”

Суперлиганинг 5-турида “Сўғдиёна” Бекободда “Металлург”га қарши баҳс олиб борди ва 2:0 ҳисобида мағлубиятга учради. Ўйиндан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Сўғдиёна” бош мураббийи Александр Мочинов қатнашди.

-Аввало “Металлург” жамоасини бугунги ғалаба билан табриклайман. Ўйин жуда қизиқ ва курашларга бой бўлди. Менимча бугунги ўйин муҳлисларга ёқди. Бизда эса яна уша муаммо. Бу ҳам бўлса вазиятлардан унумли фойдалана олмаяпмиз. Бугун ҳар иккала жамоа ҳам ғалаба учун курашди. Лекин бу футбол. Футболда омадга ҳам кўп нарса боғлиқ. Ҳозирча омад бизга кулиб боқмаяпти-дейди “Сўғдиёна” бош мураббийи Александр Мочинов

-Авваламбор, Жиззахдан ташриф буюрган ва ўйин давомида бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга раҳмат айтамиз. Ўйин курашларга бой бўлди ва томошабоб бўлди. Биринчи бўлимда устунлик биз тарафда бўлди, аммо вазиятлардан унумли фойдалана олмадик. Рақиблар эса икки вазиятдан унумли фойдаланди. Биз яна уша хатоларимиз сабабли гол ўтказиб юбордик. Насиб этса,кейинги ўйинларда гол уриб мухлисларнинг ишончини оқлаймиз-дейди ўйиннинг энг яхши футболчиси Шохруз Норхонов

“Сўғдиёна” ПФК матбуот хизмати

 

Previous Article
Next Article

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi.

биз ижтимоий тармокларда

The very latest football information here. Now loading statistics from data feed.
The very latest football information here. Now loading statistics from data feed.