Илҳом Хамроев : “Сўғдиёна” бундан ортиғига қодир”

Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати 17-турида “Сўғдиёна” жамоаси ўз майдонида “Нефтчи”ни қабул қилди. Дастлабки учрашувда дуранг натижа қайд этилган бўлса, иккинчи ўйинда жамоамиз иродали ғалабага эришди.
Мазкур баҳсда ўз голлари билан “Сўғдиёна”нинг ғалабасига ўз ҳиссасини қўшган Илҳом Хамроев ўйин якунлангач, ўз фикрлари билан ўртоқлашди

– Кечаги ўйинда кўп хатоларга йўл қўйдик. Бугун эса ўша хатолардан тўғри хулоса чиқарган ҳолда иродали ғалабага эришдик. Билсангиз керак, “Сўғдиёна” футзал жамоаси таркибига давралар оралиғида қўшилдим. Бу ерда жамоадагилар мени жуда илиқ кутиб олди. Жамоадаги ички муҳит аъло даражада дейиш мумкин. Майдонда биз ҳар доим бир-биримизни тушунган холда, жипслашиб харакат қиламиз. Жиззахда футзалга жуда катта эътибор беришади. Рахбарият ва мураббийлар штабининг олиб бораётган иши “Сўғдиёна”ни бундан ортиғига қодир эканлигини англатади. Келгуси мавсумда медаллар учун курашамиз.

– Яна бугунги ўйинга қайтадиган бўлсак, бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Залдаги ушбу муҳит бизни фақат олдинга чорлади. Яна қайтараман, Жиззахда футзални жуда ардоқлашади. Шу сабабли ҳам бундай жамоада, бундай ажойиб муҳитда ўйнаш ҳар доим ёқимли.

– Кейинги турда “Бунёдкор”га қарши баҳс олиб борамиз. Диққат эътиборимизни ушбу ўйинга қаратамиз –дея сўзини якунлади Илҳом Хамроев.

«Сўғдиёна» ПФК матбуот хизмати

Previous Article
Next Article

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi.

биз ижтимоий тармокларда

The very latest football information here. Now loading statistics from data feed.
The very latest football information here. Now loading statistics from data feed.