Нодира Искандарова U-16 терма жамоаси йиғинида иштирок этмоқда

Хабарингиз бор, футбол бўйича Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси шу йилнинг 15-23 сентябрь куни Шри-Ланка давлатида бўлиб ўтадиган осиё чемпионати саралашида иштирок этади.

Айни пайтда Илҳом Ханжариев шогирдлари мазкур саралаш баҳсларига жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Терма жамоа аъзолари 8 сентябрдан бери Тошкентдаги «Чиғатой» спорт мажмуасида машғулотлар олиб боришмоқда.Эртага Илҳом Ханжариев шогирдлари «Бунёдкор» клубинининг 2005-йилда туғилган футболчилар жамоасига қарши назорат учрашуви ўтказади

Ушбу йиғинда «Сўғдиёна-W” жамоасининг ёш ва иқтидорли футболчиси Нодира Искандарова ҳам иштирок этмоқда. Нодира U-16 миллий терма жамоаси таркибида
12 сентябрь куни эрта тонгда Тошкент-Куала-Лумпур-Коломбо рейси орқали Шри-Ланка мамлакатига жўнаб кетади.

Previous Article
Next Article

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi.

биз ижтимоий тармокларда

The very latest football information here. Now loading statistics from data feed.
The very latest football information here. Now loading statistics from data feed.