Превью «Динамо»-«Сўғдиёна»

Coca cola supelrliga 2019 4-турнинг энг қизиқарли баҳсларидан бири Самарқанднинг «Динамо» жамоаси ўз ўйида Жиззахнинг «Сўғдиёна» жамоасини қабул қилади.

Бу икки жамоанинг йўллари олий лигада 36 бор кесишган.

Устунлик “Динамо” томонида. Ўйинларнинг 15тасида самарқандликларнинг қўли баланд келган. 13та учрашувда эса “Сўғдиёна” ғолиб чиққан. Қолган саккиз учрашувда дуранг ҳисоби қайд этилган. Тўплар нисбати “Динамо” фойдасига. “Арслонлар” шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 54 та гол уриб ўз дарвозаларидан 39 марта тўп ўтказиб юборишган. Ўзаро ўинларда “Динамо” 53 очкони, “Сўғдиёна” эса 47 очкони қўлга киритган.

“Динамо” олий лигада “Сўғдиёна” устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги Самарқанд клубининг энг йирик ғалабаси ҳисобланади. Жиззах клубининг ўзаро ўйинлардаги бу рақиб устидан эришган энг йирик ғалабаси эса 3:1 бўлиб турибди.

4-йил олдин 3-турда “Динамо” сафардан ғалаба билан қайтган. Акмал Холмуродов, Сирожиддин Сайфиев ва Зайниддин Тожиевнинг голларига “Сўғдиёна” сафида Сухроб Қобилов пенальтидан жавоб берган холос – 1:3. Самарқандда Ориф Мамажоновнинг урган голи “Сўғдиёна”га 3 очко келтирган – 0:1.

Самарқандда ўтган ўзаро сўнгги учрашувлар:

29.04.2017 «Динамо» – «Сўғдиёна» 2:2

16.05.2015 «Динамо» – «Сўғдиёна» 2:0

15.08.2014 «Динамо» – «Сўғдиёна» 0:1

14.09.2013 «Динамо» – «Сўғдиёна» 1:1

05.11.2011 «Динамо» – «Сўғдиёна» 2:0

23.08.2009 «Динамо» – «Сўғдиёна» 3:0

07.03.2008 «Динамо» – «Сўғдиёна» 0:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Сўғдиёна” сафарда бу рақибни тўрт марта мағлуб этган. “Динамо” Самарқандда 11 бор зафар қучган. Фақат иккта учрашув дуранг натижаси билан тугаган. Охирги уч баҳсда мезбонлар ғалаба қозона олмаган.

Мазкур жамоалар 4-турга қадар турнир жадвалидаги эгалаб келган уринлари.Самарқандликлар 4-очко билан 8-поғонада, Жиззахликлар эса 3-очко билан жадвални 10-поғонани эгалаб турибди.

Баҳс бугун 13-апрель куни «Динамо» марказий стадионида соат 16:15 бўлиб утади.

Сўғдиёна матбуот хизмати.

Previous Article
Next Article

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi.

биз ижтимоий тармокларда

The very latest football information here. Now loading statistics from data feed.
The very latest football information here. Now loading statistics from data feed.