Превью. “Сўғдиёна”-“Насаф”

Pepsi Суперлигаси 32-тур доирасида “Сўғдиёна”  ўз майдонида  Қаршининг “Насаф” жамоасини қабул қилади. Эътиборингизга жамоаларнинг Жиззахдаги бўлиб ўтган учрашувлар тарихини ҳавола этамиз.

УШБУ МАВСУМДА

Pepsi Суперлига 9-турида «Сўғдиёна» Қаршида «Насаф»га қарши баҳс олиб борди ва 1:2 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Ушбу учрашувнинг 16-дақиқасида Игорь Голбан ўз дарвозасини ишғол қилди. Иккинчи бўлимнинг 79-дақиқасида Сахоб Рашидов ҳисобни 0:2 кўринишига олиб келган эди. 85-дақиқада Азиз Ғаниев пенальтидан ҳисобни қисқартирган эди ва шу тариқа ўйин 1:2 ҳисобида якунланган эди.

Pepsi Суперлига 20-турида “Сўғдиёна” ўз майдонида “Насаф”ни қабул қилди. Баҳснинг 15- дақиқасида Ислом Кенжабоев ҳисобни очган эди. Ўйин сўнггига қадар ҳисоб ўзгармади 0:1

Pepsi Суперлига 27-турида “Сўғдиёна” Қаршида «Насаф» билан куч синашди ва йирик 3:0 ҳисобида мағлуб бўлган эди. Голларга Шароф Муҳитдинов (42) – 1:0,Бобир Абдихолиқов (67), – 2:0, Бобир Абдихолиқов (83) – 3:0 лар муаллифлик қилишган.

ЎЗАРО УСТУНЛИК

“Сўғдиёна” ҳамда “Насаф” клублари шу кунгача 37 бор куч синашишган. “Сўғдиёна” ҳисобида 7 та, “Насаф” ҳисобида 29 та ғалаба мавжуд. 1 ўйинда  дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик  аждарлар томонида:  31:81. “Сўғдиёна”  ўзаро ўйинларда 22 очкони қўлга киритган бўлса , “Насаф” 88 очкони қўлга қиритган.

 “Сўғдиёна” майдонида ўтган сўнгги 5 та учрашувлар:

01.08.2018 «Сўғдиёна» – «Насаф» 0:1
26.09.2017 «Сўғдиёна» – «Насаф» 0:3
19.11.2016 «Сўғдиёна» – «Насаф» 0:3
21.10.2015  «Сўғдиёна» – «Насаф»1:2
03.05.2014 «Сўғдиёна» – «Насаф» 1:2

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ҲАҚИДАГИ ФАКТ:

Жиззахдаги 18  та ўйиндан 5 тасида “Сўғдиёна” ,13 тасида “Насаф” ғалаба қозонган. Дуранг натижа қайд этилмаган.


“Сўғдиёна” ПФК матбуот хизмати

 

Previous Article
Next Article

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi.

биз ижтимоий тармокларда

The very latest football information here. Now loading statistics from data feed.
The very latest football information here. Now loading statistics from data feed.