Превью. “Сўғдиёна”-“Қизилқум”

Pepsi Суперлига 23 -тур доирасида “Сўғдиёна” ўз майдонида “Қизилқум” жамоасини қабул қилади. Эътиборингизга жамоаларнинг Жиззахдаги бўлиб ўтган учрашувлар тарихини ҳавола этамиз.

УШБУ МАВСУМДА

Биринчи давра 4-турида “Сўғдиёна” ўз майдонида Қизилқумни қабул қилган эди ва 1:3 ҳисобида мағлубиятга учраган эди. Унда Элгужа Григалашвили 46, 85, 87 – дақиқаларда дарвозамизни ишғол қилган эди. Сардор Азимов 89-дақиқада ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлган эди.

Pepsi Суперлига 15-турида жамоамиз Навоийда рақибларга қарши баҳс олиб борганди ва 2:0 ҳисобида мағлубиятга учраган эди. Голларга Элгужа Григалашвили (48), Неманья Йованович (76) муаллифлик қилишди.

ЎЙИНИ ШЕРЗОД ҚОСИМОВ БОШҚАРАДИ

“Сўғдиёна” – “Қизилқум” ўйинини Шерзод Қосимов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Унга қанотларда Андрей Цапенко ва Олим Абдувосиловлар ёрдам беради. Захирадаги ҳакам Исҳақ Ибрагимов

Назоратчи: Рашид Айтеков
Комиссар: Баходир Мирзаев

ЎЗАРО УСТУНЛИК

“Сўғдиёна” ҳамда “Қизилқум” клублари олий лигада шу кунгача 30 бор куч синашишган.“Сўғдиёна” ҳисобида 7 та, “Қизилқум” ҳисобида 16 та ғалаба мавжуд. 7 та ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик навоийликлар томонида: 26:41 “Сўғдиёна” ўзаро ўйинларда 28 очкони қўлга киритган бўлса, “Қизилқум” 55 очкони қўлга қиритган

“Сўғдиёна” майдонида ўтган сўнгги 5 та учрашув :

07.11.2014 «Сўғдиёна» – «Қизилқум» 1:0
02.08.2015 «Сўғдиёна» – «Қизилқум» 4:1
01.07.2016 «Сўғдиёна» – «Қизилқум» 1:1
16.09.2017 «Сўғдиёна» – «Қизилқум» 1:1
29.03.2018 «Сўғдиёна» – «Қизилқум» 1:3

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Жиззахдаги 15 та ўйиндан 7 тасида “Сўғдиёна”, 5 тасида “Қизилқум” ғалаба қозонган. 3 та ўйинда дуранг натижа қайд этилган.

ЎЙИН ВАҚТИ ВА ЖОЙИ:

Ёшлар лигаси баҳси 12 сентябрь куни соат 16:30 да “Сўғдиёна” қароргоҳида бўлиб ўтади. Асосий таркиб учрашуви 13 сентябрь куни соат 20:00 да “Сўғдиёна” стадионида бўлиб ўтади

Previous Article
Next Article

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi.

биз ижтимоий тармокларда

The very latest football information here. Now loading statistics from data feed.
The very latest football information here. Now loading statistics from data feed.