Превью. “Сўғдиёна”- “Қўқон-1912”

Pepsi  Суперлига 26 -тур доирасида “Сўғдиёна”  ўз майдонида “Қўқон-1912” ни қабул қилади . Эътиборингизга жамоаларнинг Жиззахдаги бўлиб ўтган учрашувлар тарихини ҳавола этамиз.

УШБУ  МАВСУМДА
Биринчи давра 8-турида “Сўғдиёна” ўз майдонида “Қўқон-1912” ни қабул қилди ва ушбу учрашувда дуранг қайд этилганди. Ўйиннинг 5- дақиқасида Мурод Холмухаммедов пеналтидан ҳисобни очган бўлса, 57- дақиқада Дониёр Хасановнинг узатмасидан сўнг Сардорбек Азимов ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлган (1:1)

Pepsi Суперлига 19-турида жамоамиз Қўқонда “Қўқон-1912” га қарши баҳс олиб борган эди. Баҳснинг 54- дақиқасида Қўвондиқ Рузиев ҳисобни очган бўлса, 76-дақиқада жарима зарбасидан Санжар Рашидов ҳисобни тенглаштирган эди. 83-дақиқада эса Мурод Холмухаммедов пенальтидан унумли фойдаланиб,ҳисобни оширган эди (2:1)

ЎЗАРО УСТУНЛИК

“Сўғдиёна”  ва “Қўқон-1912”  олий лигада 22 бор, Суперлигада эса 2 марта тўқнаш келган. “Сўғдиёна” ҳисобида 11 та , “Қўқон-1912” ҳисобида 8 та ғалаба мавжуд. 5 та ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик жиззахликлар  томонда 39:30 . “Сўғдиёна” 38 очко,  “Қўқон-1912”  29 очко тўплаган.  

 “Сўғдиёна” майдонида ўтган барча учрашувлар:

25.04.2018 «Сўғдиёна» – « Қўқон-1912 » 1:1
19.11.2017 «Сўғдиёна» – « Қўқон-1912 » 2:1
29.10.2016 «Сўғдиёна» – « Қўқон-1912 » 1:1
26.06.2015 «Сўғдиёна» – « Қўқон-1912 » 2:1
14.09.2002 «Сўғдиёна» – « Қўқон-1912 » 1:0
10.05.2000 «Сўғдиёна» – « Қўқон-1912» 3:2
25.09.1999 «Сўғдиёна» – « Қўқон-1912 » 1:1
14.08.1998 «Сўғдиёна» – « Қўқон-1912 » 5:2
06.09.1995 «Сўғдиёна» – « Қўқон-1912 » 4:0
03.11.1994 «Сўғдиёна» – « Қўқон-1912 » 3:0
29.09.1993 «Сўғдиёна» – « Қўқон-1912 » 1:0
26.08.1992  «Сўғдиёна» – «Қўқон-1912» 1:0

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ҲАҚИДАГИ ФАКТ:

Жиззахдаги 12 та ўйиндан 9 тасида “Сўғдиёна” ғалаба қозонган. 3 та ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Жиззахликлар ўз майдонида бўлиб ўтган учрашувларда қўқонликларга 3 очкони бой бермаган.

ЎЙИН ВАҚТИ ВА ЖОЙИ.

Ёшлар лигаси баҳси 18 октябрь куни соат 15:00 да “Сўғдиёна” қароргоҳида бўлиб ўтади. Асосий таркиб учрашуви 19 октябрь  куни  соат 18:00 да “Сўғдиёна” стадионида ўтказилади.

Previous Article
Next Article

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi.

биз ижтимоий тармокларда

The very latest football information here. Now loading statistics from data feed.
The very latest football information here. Now loading statistics from data feed.