Сергей Лушчан: “Жиззахлик мухлислардан узр сўрайман”

Pepsi Суперлига 21-турида “Сўғдиёна” ўз майдонида АГМК жамоасини қабул қилди ва 1:3 ҳисобида мағлубиятга учради. Ўйиндан сўнг жамоамиз бош мураббийи Сергей Лушчан ва жамоа сардори Санжар Рашидовлар матбуот анжуманида қатнашди.

-Бирор нарсага изоҳ беришим қийин. Жуда қийин ўйин ўтказдик. Барчадан узр сўрайман. Тўғрисини айтсам нималар бўлаётганини ўзим ҳам тушунмаяпман. Рақиб 3 та вазиятга эга бўлди ва барчаси гол билан якунланди. АГМК ни ғалаба билан табриклайман. Ютуқ жамоаники,мағлубиятда эса доим мураббий айбдор бўлади. Ишлашда давом этамиз-дейди Сергей Лушчан

 

-Бугун ғалаба қозонишни жуда хохлагандик. Ўйинни ҳам ёмон бошламадик. Йўл қўйган хатоларимиз қимматга тушди. Мухлислардан узр сўраймиз- дейди Санжар Рашидов

“Сўғдиёна” ПФК матбуот хизмати

Previous Article
Next Article

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi.

биз ижтимоий тармокларда

The very latest football information here. Now loading statistics from data feed.
The very latest football information here. Now loading statistics from data feed.