Сергей Лушчан: “Сафардаги дуранг ҳам қониқарли натижа ”

Pepsi Суперлига 28-турида “Сўғдиёна” Навоийда “Қизилқум”га қарши баҳс олиб борди ва дуранг (2:2 ) ҳисобини қайд этди. Ўйиндан сўнг “Сўғдиёна”  бош мураббийи Сергей Лушчан ўйин борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

– “Қизилқум” га қарши ўйнаш доимо қийин. Жамоа таркибида тажрибали футболчилар йиғилган. Қарши хужумлардан унумли фойдалана олмадик. Қийинчилик билан бўлсада мағлубиятдан қутулиб қолдик. Ортга йўлимиз йўқ. Ҳар бир очко олтингга тенг. Агар йигитлар манашундай ўйинни намойиш қилишда  давом этишса   ўйлайманки кейинги учрашувларда имкониятларимиз бор.

Бугун таркибда ўзгариш қилдик. Санжар Рашидов, Ихтиёр Тошпўлатов, Дарвидас Сернаслар захирада қолдирилди. Улар кучли жиҳатларга эга бўлса-да ,ўйиндан келиб чиққан ҳолда ротация қилишга  қарор қилдик ва ёшларга имкон бердик. Элёр сафга қайтди ва биз бундан хурсандмиз. Ҳа кейинги ўйинни Шохруз Норхонов ўтказиб юборади. Шохруз жуда кучли футболчи, жамоа лидери лекин на илож. Етакчи жамоалар ҳам ўз етакчисисиз ўйинни қўраётганини  кузатаяпмиз- lдейди тажрибали мураббий

“Сўғдиёна”  ПФК матбуот хизмати

 

Previous Article
Next Article

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi.

биз ижтимоий тармокларда

The very latest football information here. Now loading statistics from data feed.
The very latest football information here. Now loading statistics from data feed.