“Сўғдиёна” – “Андижон” учрашувидан сўнг жамоалар устозлари қуйидагича фикр билдириб ўтдилар: 

“Сўғдиёна” – “Андижон” учрашувидан сўнг мезбонлар устози Улуғбек Бақоев қуйидагича фикр билдириб ўтди: 

– Бугун гарчи ғалабага эришган бўлсак-да, нимагадир намойиш этаётган ўйинимиздан тўлиқ қониқиш хосил қилмаяпман. Шу сабабдан ишлашда, хатоларимизни бартараф этишда давом этамиз. Кейинги ўйинларда сифатли, чиройли ўйин кўрсатишга уринамиз. Бугун майдонда тер тўккан йигитлардан миннатдорман, лекин ўйинимиздан тўла қониқмаганимни таъкидлай оламан, – дея фикр билдирди мутахассис. 

“Сўғдиёна” – “Андижон” учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Илдар Сакаев қуйидагича фикр билдириб ўтди: 

– Бугун бир-бирига ўхшамаган икки хил таймларни ўтказдик. Биринчи бўлимда оддий хатоларга йўл қўйдик ва ушбу хатолар дарвозамиз ишғол этилишига олиб келди. Иккинчи бўлимда эса ўйинимиз анча қовушди. Ғалабанинг асосий тамал тоши – бу ҳимоядаги мустаҳкам ва ишончли ўйиндир. Сафарда ўйнаганимиз боис мезбонлар ҳужумга кўпроқ ўтиши тайин эди. Биз эса ҳимояда хато қилмаслигимиз лозим эди. Натижага мен жавобгарман, шундай экан бугунги мағлубиятдаги айб менинг зиммамда, – деди мутахассис.

Previous Article
Next Article

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi.

биз ижтимоий тармокларда

The very latest football information here. Now loading statistics from data feed.
The very latest football information here. Now loading statistics from data feed.