“Сўғдиёна” “Нефтчи” га қарши тайёргарликни давом эттирмоқда

Pepsi Суперлига 30-турида “Сўғдиёна” Фарғонада “Нефтчи” га қарши баҳс олиб боради. Жамоамиз бугун сафар олдидан ўз майдонларида машғулот ўтказди.

Шохруз Норхонов дисквалификация муддати якунланди ва у “Нефтчи” га қарши баҳсда жамоага ёрдам бера олади. Шунингдек, жароҳати сабаб АГМК га қарши баҳсни ўтказиб юборган Тохир Шамшитдинов ҳам умумий гуруҳ билан машғулот ўтказмоқда. Ёшлар лигаси баҳсида 3 та ўйинга четлатилган Шохжаҳон Хасанов ҳам дисквалификация муддати якунланди. Эндиликда у ҳам жамоага ёрдам бера олади. Қолган барча футболчилар бўлажак баҳсга тайёргарлик олиб бормоқда. Жамоа эртага Фарғонага йўл олади.

Эслатиб ўтамиз, “Нефтчи” “Сўғдиёна” баҳси 9 ноябрь куни соат 18:00 да “Истиқлол” стадионида бўлиб ўтади.

Previous Article
Next Article

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi.

биз ижтимоий тармокларда

The very latest football information here. Now loading statistics from data feed.
The very latest football information here. Now loading statistics from data feed.