Сўғдиёна ПФК раҳбарияти ва клуб мураббийлари ва аъзолари иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Абдужабборов Абдужалил отани холидан хабар олди.

Жиззах вилоятида 9 май — Хотира ва қадрлаш куни ҳамда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 74 йиллиги муносабати билан Иккинчи жаҳон уруш қатнашчиси Абдужабборов Абдужалил отани уйига Сўғдиёна ПФК раҳбарияти мураббийлари ва футболчилари ташриф уюштирди.

Ана шундай тадбир Жиззах шаҳрининг Олмазор маҳалласи сарбон кўчасида яшовчи, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Абдужабборов Абдужалил хонадонида бўлиб ўтди.Сўғдиёна ПФК эсдалик совғаларини тантанали равишда топширилди.

«Президентимиз томонидан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига кўрсатилаётган ғамхўрликдан кўнглимиз тоғдек кўтарилади, — дейди уруш ва меҳнат фахрийси А.Абдужалил ота. — Уруш йилларининг қийинчиликларини эслаганимда, бугунги тинч-осойишта ва фаровон ўтаётган ҳар бир кунимиз учун шукроналар айтаман. Турли учрашувларда ёшларга ўтмиш хотираларим, ҳаёт тажрибам ҳақида сўзлаб, бугунги яхши кунларнинг қадрига етишни, яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланишни насиҳат қиламан».

Сўғдиёна матбуот хизмати

Previous Article
Next Article

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi.

биз ижтимоий тармокларда

The very latest football information here. Now loading statistics from data feed.
The very latest football information here. Now loading statistics from data feed.