“Сўғдиёна” футболчиларининг 2018 йилдаги кўрсаткичлари

“Сўғдиёна” жамоасининг 2018 йилги Суперлигада кўрсаткичларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Суперлига 2018 мавсумида 34 та футболчи майдонга тушди. Шулардан 5 нафар футболчи легионерлардир. 5 нафар футболчи “Сўғдиёна” ўринбосарлар жамоасидан дебют қилишди. Бу йилги дебют мавсумда ёшларимиз Ойбек Нурматов 5 бора ва Сахоб Рашидов эса 1 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлишди. Жамоамиз таркибида энг кўп ўйинга тушган футболчи Шохруз Норхоновдир. У 30 та ўйинда майдонга тушди ва 2353 дақиқа ўтказди. Шохруз Норхонов ушбу йилдаги мавсумда 5 та голга муаллифлик қилди ва жамоа тўпурари бўлди. Шохруздан ташқари Тохир Шамсиддинов ( 28 та ўйин,2371 дақиқа), Сардор Қулматов ( 25 та ўйин, 2085 дақиқа), Элёр Орифов (25 та ўйин ,2072 дақиқа) лар ҳам юқори кўрсаткичларга эга.

Энг кўп сариқ карточка Сардор Қулматовга кўрсатилди. У ҳакамлар томонидан 7 бор огоҳлантирилган. Иккинчи ўринда эса Сардор Азимов бўлиб, унга 6 бор сариқ карточка кўрсатилган. Икки футболчи тўғридан-тўғри қизил карточка олган. Улар Дилмурод Каримов ва Руслан Мелзиддиновлардир.

Previous Article
Next Article

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi.

биз ижтимоий тармокларда

The very latest football information here. Now loading statistics from data feed.
The very latest football information here. Now loading statistics from data feed.