“Сўғдиёна” ҳам “Саратондан соябон бўл” номли хайрия акциясига қўшилди

Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси “Саратондан соябон бўл” номли хайрия акцияси ташкил этганидан хабарингиз бор.

«Сўғдиёна» футбол клуби ҳам ушбу хайрия акциясига қўшилди.

Бугун клуб раҳбарияти, жамоа мураббий ва футболчилари Жиззах вилоят онкология диспансеридаги бемор болажонлар холидан хабар олишди. Жумладан ушбу шифохонада даволанаётган бемор Қўчқоров Ғайратжон Хуршид ўғлини холидан хабар олиб, унинг даволаниши ва соғлом хаётга кайтиши учун оз бўлсада кўмак беришга, унга далда бўлишга ҳаракат қилишди.

Клуб матбуот хизматининг маълумот тақдим этишича, бундай эъзгу ишлардан мақсад – жамиятнинг эътиборини ушбу масалага жиддийроқ жалб қилиб, кичкинтойлар, катталар, шифокорлар ва бировнинг қайғусига бефарқ бўлмаган инсонларнинг биргаликдаги ҳакаратлар билан саратон касаллиги устидан ғалаба қозониш мумкинлигини намойиш қилишдан иборат.

Previous Article
Next Article

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi.

биз ижтимоий тармокларда

The very latest football information here. Now loading statistics from data feed.
The very latest football information here. Now loading statistics from data feed.