Хотира ва қадрлаш куни – ҳалқимизнинг асрий қадриятлари улуғ фазилатларидан.

Эл-юрт тинчлиги, осойишталиги ,эрки ва озодлиги учун курашган инсонлар ҳамиша халқ ардоғидадир.Ана шундай мардлик ва жасорат намунаси кўрсатганларга жанг майдонларида жонини фидо қилган боболармиз, сабр-бардош билан катта қийинчиликларни енгиб ўтган нуроний момолармизни шарафлаш, хотирасини абадийлаштириш уларга ғамхўрлик қилиш ва эътибор мустақиллик йилларда маъно-мазмун билан бойиди.

Бу жиҳатлар юртимизда кенг нишонланаётган Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тадбирларда она диёримизни халқимизнинг озодлик ва истиқлолини эркин ва фаровон ҳаётини мардлик ва шижоат билан ҳимоя қилган фидойи юртдошлармизга қўрсатилаётган ғамхўрлик, ҳурмат-эҳтиромда янада яққол намоён бўлмоқда.

Бугунги байрам мунособати билан “Сўғдиёна” ПФК рахбарияти,мураббийлари футболчилари клуб ходимлари жанг майдонларига жонини фидо қилган бобо-бувиларимизни чин юракдан табриклайди. Ўтганларнинг хотирасини ёд этади.

Барча фаҳрийларимизни, азиз юртдошларимизни Хотира ва қадрлаш куни билан табриклаймиз!

Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, мустақиллигимиз абадий бўлсин!

Ҳурмат билан
“Сўғдиёна” ПФК

Previous Article
Next Article

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi.

биз ижтимоий тармокларда

The very latest football information here. Now loading statistics from data feed.
The very latest football information here. Now loading statistics from data feed.