Ҳамиджон Актамов: “Йўқотишларга қарамай ғалаба қозона олдик»

«Сўғдиёна» – «Қизилқум» (1:3) учрашувидан кейинги матбуот анжманинг биринчи қисмида меҳмонлар устози Ҳамиджон Актамов иштирок этди.

«Бугун бизга ғалаба жуда-жуда керак эди. Муҳим ғалабага эришдик деб ўйлайман. Бойдуллаев, Сидоров жароҳат олишганди, биричи таймда эса Саноев сафдан чиқди. Шунча йўқотишларга қарамай ғалаба қозона олдик. Барча йигитлар охиригача курашди. Навоийдан келиб бизни қўллаб турган мухлисларга раҳмат айтаман. «Сўғдиёна» таркиби ёш футболчилардан иборат, ҳали улар ўз сўзларини айта олишади деб ўйлайман.

Мақсадимиз мухлислар қаршисида ҳар бир ўйинда фақат ва фақат ғалаба қозониш», – дейди Ҳамиджон Актамов.

«Барчага раҳмат айтаман. Мураббийлар, футболчилар ва Навоийдан келган мухлисларга раҳмат. Биринчи таймда биз ҳимоявий ўйин кўрсатдик, иккинчи таймда эса ҳужумга кўпроқ ўтдик ва 3та гол уриб ғалаба қозондик. Барчага раҳмат», – дейди Элгужа Григалашвили.

Previous Article
Next Article

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi.

биз ижтимоий тармокларда

The very latest football information here. Now loading statistics from data feed.
The very latest football information here. Now loading statistics from data feed.