Бугун футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати 7-тур баҳслари доирасида “Сўғдиёна” футзал жамоаси ўз майдонида “Бунёдкор”ни қабул қилди. Куни кеча бўлиб ўтган ўйинда жамоалар дуранг натижани қайд этган бўлсаларда бугун “Сўғдиёна” 3:4 ҳисобида мағлубиятга учради. Ўйиндан сўнг ҳар иккала жамоа вакиллари ўйин борасида ўз фикрлари билан ўртоқдашди.
Абдулла Бўриев “Бунёдкор” футзал жамоаси бош мураббийи:
-Биз учун ҳар иккала ўйин ҳам осон бўлмади. “Сўғдиёна”га қарши пухта тайёргарлик кўрган эдик.Тўғрисини айтсам,Жиззахда бундай шиддатли ўйин бўлишини кутмаган эдик. “Сўғдиёна” спорт мажмуасига келгач,залларни кўриб яратилган шароитларни кўриб жуда хурсанд бўлдик. Кўп жамоаларда бундай шароитлар йўқ. Жамоамиз бир неча йиллар давомида чемпионатда иштирок этади. Бугун бизга омад кулиб боқди ва биз ғалаба қозондик. “Сўғдиёна” жамоасининг кейинги ўйинларига омад тилайман.

Ойбек Абдураҳмонов “Сўғдиёна” футзал жамоаси бош мураббийи:
-Футболда бир қоида бор. Жамоа ғалаба қозонса футболчиларнинг ғалабаси деб эътироф этилади. Мағлуб бўлса мураббийнинг айби бўлади. Айбни ўз бўйнимга оламан. Ўйин давомида кўплаб вазиятлардан фойдалана олмадик. Менимча футболчиларга бугун тажриба етишмади. Изланишда,хатолар устида ишлашда давом этамиз.
“Сўғдиёна” ПФК матбуот хизмати

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan