PEPSI Суперлига 12-турида Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси ўз майдонида Тошкентнинг “Пахтакор” клубини қабул қилади.

УШБУ МАВСУМДА

Биринчи даврада 1-турида “Сўғдиёна”  сафарда  “Пахтакор”га  қарши баҳс олиб борган эди. Ушбу учрашувда 49-дақиқада бурчак тўпидан кейин Тиаго Безерра боши билан зарба берган эди, дарвоза олдида турган Шерзод Аъзамов ҳисобни очди – 1:0. 82-дақиқада  Жалолиддин Машарипов пенальти ишлади ва уни Исмоил Гонсалвеш аниқ амалга оширган эди – 2:0. Шу тариқа баҳс 2:0 ҳисобида якунланган эди.

ЎЙИНИ И.ТАНТАШЕВ  БОШҚАРАДИ 

“Сўғдиёна” (Жиззах) – “Пахтакор” (Тошкент)

Ҳакамлар: Ҳакамлар: И.Танташев, А.Цапенко, А.Калинин, Н.Қосимов.

Назоратчи – М.Исмоилов.

Комиссар – М.Саидқосимов.
ЎЗАРО УСТУНЛИК

“Сўғдиёна” ҳамда “Пахтакор”  клублари олий лигада шу кунгача 45 бор куч синашишган.“Пахтакор” ҳисобида 37 та, “Сўғдиёна” ҳисобида 4 та ғалаба мавжуд. 4 ўйинда  дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик “Шерлар” томонида:  117:37. “Пахтакор” ўзаро ўйинларда 115 очкони қўлга киритган бўлса ,жиззахликлар 16 очкони қўлга қиритган.  “Пахтакор”нинг энг йирик ғалабаси 6:1, “Сўғдиёна”нинг энг йирик муваффақияти  3:0.


 “Сўғдиёна” майдонида ўтган барча учрашувлар: 

03.11.2017 «Сўғдиёна» – «Пахтакор» 0:1
11.06.2016 «Сўғдиёна» – «Пахтакор» 0:1
23.05.2015 «Сўғдиёна» – «Пахтакор» 0:3
14.06.2014 «Сўғдиёна» – «Пахтакор» 0:1
05.05.2013 «Сўғдиёна» – «Пахтакор» 0:0
10.04.2011 «Сўғдиёна» – «Пахтакор» 1:2
25.04.2009 «Сўғдиёна» – «Пахтакор» 0:2
05.07.2008 «Сўғдиёна» – «Пахтакор» 1:2
17.09.2006 «Сўғдиёна» – «Пахтакор» 4:2
07.11.2005 «Сўғдиёна» – «Пахтакор» 1:3
08.04.2004 «Сўғдиёна» – «Пахтакор» 0:2
27.04.2002 «Сўғдиёна» – «Пахтакор» 0:3
30.05.2001 «Сўғдиёна» – «Пахтакор» 1:3
22.04.2000 «Сўғдиёна» – «Пахтакор» 0:2
18.05.1999 «Сўғдиёна» – «Пахтакор» 3:2
08.06.1998 «Сўғдиёна» – «Пахтакор» 1:1
20.07.1997 «Сўғдиёна» – «Пахтакор» 1:2
16.08.1996 «Сўғдиёна» – «Пахтакор» 3:1
15.08.1995 «Сўғдиёна» – «Пахтакор» 1:3
24.11.1994 «Сўғдиёна» – «Пахтакор» 1:1
19.04.1993 «Сўғдиёна» – «Пахтакор» 0:1
02.08.1992 «Сўғдиёна» – «Пахтакор» 4:2

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ҲАҚИДАГИ ФАКТ:

Жиззахдаги 22 та ўйиндан 3 тасида “Сўғдиёна”, 16 тасида “Пахтакор”  ғалаба қозонган.  3 та ўйинда дуранг натижа қайд этилган.

“Сўғдиёна” матбуот хизмати

 

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan