Cергей Лушчан: «Ғалаба қозониш учун гол уриш керак”

Бугун Pepsi Суперлига 12-турида «Сўғдиёна» ўз майдонида “Пахтакор” клубини қабул қилди ва 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради. Ўйиндан сўнг “Сўғдиёна” бош мураббийи Сергей Лушчан ва ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилган Шохруз Норхонов иштирок этди.

-Яхши ўйин бўлди. Ғалаба қозониш учун гол уриш керак.4 та аниқ голли вазиятни яратдик. Гол уришимиз керак эди. Ушанда натижа бошқача бўлар эди. Пенальти бор ёки йўқ уни ҳакамлар бригадаси ва назоратчилар ҳал қилсин. Йигитларга эътирозим йўқ. Улар бугун майдонда борларини беришди. Бугун ўйинимизда мазмун бўлди. Ишлашда давом этамиз. Ишонаманки, кейинги ўйинларда натижа қилишга ҳаракат қиламиз-дейди жамоа бош мураббийи

-Бугунги ўйин мухлисларбоб бўлди деб ўйлайман. Биз қўлай вазиятлардан фойдалана олмадик. Ҳакам пенальтини белгиладими демак пенальти бор эди. Агарда вазиятлардан фойдалана олганимизда ўйин бошқача бўлар эди. Кейинги сафар ҳимоячилармиз қўлларини бойлаб чиқишади. Майдонга фақат ғалаба учун тушгандик. Лекин биргина пенальти ўйинни буткул ўзгартириб юборди.-дейди Норхонов

“Сўғдиёна” ПФК матбуот хизмати

Previous Article
Next Article

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

The very latest football information here. Now loading statistics from data feed.
The very latest football information here. Now loading statistics from data feed.