Шерали Бабакулов: “Металлург-W” га қарши тайёргарликни бугундан бошлаймиз

Бугун футбол бўйича аёллар ўртасида Ўзбекистон чемпионатининг 7-тур баҳслари доирасида “Сўғдиёна-W” ўз майдонида “Локомотив-W” жамоасини қабул қилди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиндан сўнг “Сўғдиёна-W” бош мураббийи Шерали Бабакулов ва жамоа сардори Махфуза Туропова ўйин борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

-Бугунги ғалаба билан бутун Жиззах халқини табриклаймиз. Куни кеча асосий таркиб жамоамиз мағлубиятга учрагани боис кўпчиликда руҳий тушкунлик ҳукмронлик қилаётганди. Жамоамиз билан келишиб, шу жиҳатларни ҳам ҳисобга олдик ва бугун имкон қадар ғалаба қозонишга ҳаракат қилдик. Бугун Жиззах вилоятида байрам. “Умид ниҳоллари” спорт мусобақасининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда. Байрамга байрамона кайфият улашдик деб ўйлайман. Мақсадимиз ва режаларимиз амалга ошди. “Локомотив-W” катта тажрибага эга жамоа. Ўйинни тактик жиҳатдан тўғри ташкил қилганимиз ўз мевасини берди. 24 май куни ўз майдонимизда ўтган мавсум чемпиони “Металлург-W” ни қабул қиламиз. Ушбу ўйиндан олдин руҳий томондан бугунги ғалаба биз учун ҳар томонлама керак эди. Қизлар юклатилган вазифани бажарди. Натижадан қониқдим аммо ўйинда хатоларимиз кўп. Камчиликларни камайтириш борасида машғулотларда меҳнат қилишда давом этамиз. Бугундан “Металлург-W”га қарши тайёргарликни бошлаймиз-дейди жамоа бош мураббийи

-Оғир ўйин ўтказдик деб ўйламайман. Қўлимиздан келгунча ғалаба қозонишга ҳаракат қилдик. Голлармизни жамоамиз мухлисларига бағишлаймиз. Кейинги ўйинлармиз гранд жамоаларга қарши майдонга тушамиз. Кундан кунга машғулотларни кучайтириб бораяпмиз. Грандларга қарши ўйинларда ҳам яхши натижаларни қўлга киритишга ҳаракат қиламиз-дейди жамоа сардори

“Сўғдиёна” ПФК матбуот хизмати

Previous Article
Next Article

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

The very latest football information here. Now loading statistics from data feed.
The very latest football information here. Now loading statistics from data feed.