Бугун футзал буйича Ўзбекистон чемпионатининг 8-тур баҳслари доирасида “Сўғдиёна” “Металлург” жамоасини иккинчи ўйинда мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди. Кечаги аъламли мағлубиятдан сўнг бугун иродали ғалабани қўлга киритган жамоамиз бундан беҳад  хурсанд. Бугунги ўйинда голлари билан жамоанинг ғалабасига ўз ҳиссасини қўшган  Отамурод Жуманов клуб расмий сайти учун интервью берди.

-Биринчи ўйинда аъламли мағлубиятга учраган эдик. Кўплаб вазиятлардан фойдалана олмадик. Жамоамиз мураббийлари кўрсатмаларини тўғри бажардик ва бугун иродали ғалабага эришдик. “Сўғдиёна” футзал жамоаси ёш ва барча  маҳаллий футзалчилардан ташкил топган. Шундай ёш ва янги жамоа ҳозирги кунда ижобий натижаларни кўрсатаётганидан фахрланаман. Бунинг учун клуб рахбариятига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Биз учун барча шароитлар яратилган. Бунга жавобан биз ҳам чемпионатда муносиб этиб,мухлисларни хурсанд қилмоқчимиз-дейди Отамурод Жуманов

“Сўғдиёна” ПФК матбуот хизмати

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan