Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати 11-турида “Сўғдиёна”  “Қўқон-1912” жамоасини қабул қилди ҳар иккала ўйинда ҳам ғалаба қозонди. Ўйиндан сўнг “Сўғдиёна” футзал жамоаси бош мураббийи Ойбек Абдурахмонов ўйин борасида ўз фикрлари билан бўлишди.

-Бугун йигитлар ирода кўрсатди. Оғир ўйин ўтказдик. Муҳими ғалаба қозондик. Рахбарият мавсумни 6 ўринда якунлашни вазифа қилиб белгилади. Давралар оралиғида жамоа таркибида катта ўзгариш қилиш ниятидамиз. Мақсад сари олға юрамиз. Бизни қўллаб-қувватлаётган клуб рахбариятига ва мухлисларимизга катта рахмат – дейди Ойбек Абдурахмонов

-“Бухоро” жамоасига қарши ўйинда мағлубиятдан сўнг мухлислар қаршисида ғалаба қозонишимиз шарт эди. Машғулотларда хатолармиз устида ишладик ва бир жамоа бўлиб ўз ишқибозларимиз қаршисида ғалаба қозондик. Ишлашда давом этамиз.Жамоадошларимга рахмат-дейди  жамоа дарвозабони Ойбек Акмалов

“Сўғдиёна” ПФК матбуот хизмати

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan