Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан мураббийларнинг касбий маҳоратини ошириш бўйича навбатдаги семинар Жиззах вилоятида бошланди.

Бугун Жиззах Политехника институти мажлислар залида семинарнинг очилиши бўлиб ўтди. Семинарни Жиззах вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице президенти Анвар Мусулманов очиб берди. У ўз сўзида мамлакатимиз президенти футболга бераётган эътибори ва болалар футболини ривожлантириш, вилоятдаги футбол мактаблари ва академия фаолияти,келгуси режалар ҳақида айтиб ўтди.Шунингдек, семинарда Жиззах вилоятидаги БЎСМ,ИБЎСМ ва спорт муассаларида фаолият олиб бораётган мураббийлар,Жиззах вилоят футбол ассоциацияси вакиллари  иштирок этди. Семинарни ЎФА академияларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Ўнгар Жалимов олиб бормоқда.

Семинарда ЎФА ва ОФК инструктори Зоир Ҳасанов ҳам иштирок этмоқда. 9-11 кунлари бўлиб ўтадиган ушбу семинарда мураббийларнинг назарий ва амалий билимлари синовдан ўтказилади. Назарий машғулотларда мураббийларнинг ўз соҳалари бўйича билимлари текширилса,амалий машғулотларда мураббийларнинг машғулотларга тайёргарлик кўриши,машғулотларда болаларга қандай кўрсатмалар бериш ва футболчиларнинг хатоларини қай тарзда тайёрлаш кераклиги ҳақида кўрсатмалар берилади ва мураббийларнинг ҳаракатлари назорат қилинади. Семинар якунда эса мураббийлар имтихон топширишади.

Жиззах ФА матбуот хизмати

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan