Сергей Лушчан: “Жамоада ўзгаришлар бўлади”

Pepsi Суперлига 15-турида “Сўғдиёна” сафарда “Қизилқум”га қарши баҳс олиб борди ва 2:0 ҳисобида мағлубитга учради. Ўйиндан сўнг “Сўғдиёна” жамоаси бош мураббийи Сергей Лушчан ва ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилган Элёр Орифовлар матбуот анжуманида иштирок этишди.

-Бугун ҳақли равишда мағлуб бўлдик. “Қизилқум” жамоасини табриклайман. Бугун майдонда фақат бир жамоа футбол ўйнади. Рақиблар вазиятлардан унумли фойдаланди. 2 та хато голга айланди. Жамоа бугун футбол намойиш этмади. Қайсидир вазиятларни вазият деб ҳам бўлмайди Трансфер ойнаси очилади ва жамоада катта ўзгаришларни амалга оширамиз-дейди Сергей Иванович

-Қизиқарли ва мухлисларбоб ўйин бўлди. “Қизилқум” ғалабани кўпрок хохлаган экан ниятига этди. Рақибларни табриклайман. 2 хато гол билан якунланди. Танаффус давомида кейинги ўйинларга яхширок тайёргарлик курамиз ва янада кучли бўлиб қайтишга ҳаракат қиламиз-дейди Элёр Орифов

“Сўғдиёна” ПФК матбуот хизмати

Previous Article
Next Article

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

The very latest football information here. Now loading statistics from data feed.
The very latest football information here. Now loading statistics from data feed.