Шерали Бабакулов: “Таътилга яхши кайфиятда йўл олдик. Ғалабаларимиз эса олдинда”

Бугун футбол бўйича аёллар чемпионати 14-тур баҳслари доирасида “Сўғдиёна-W” ўз майдонида турнир жадвалида 2-ўринда бораётган “Шўртан Lady” жамоасини қабул қилди. Қизиқарли ва жанговор рухда ўтган ўйинда жамоамиз 4:2 ҳисобида иродали ғалабага эришди.Ўйиндан сўнг “Сўғдиёна-W” бош мураббийи Шерали Бабакулов баҳс  борсасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

-“Севинч”га қарши баҳсдан сўнг бугун ўз олдимизга фақат ғалаба қозонишни мақсад қилган эдик. Гранд жамоаларга қарши баҳслардан сўнг  футболчиларимиз жорий мавсумдадоқ  уларга жиддий бош оғриқ бўла олишига ишондим. Шогирдларимда ўзига бўлган  ишонч янада ортди. Ўйин жуда агрессив ўтди. Рақиблар биздан бундай рақобатни кутмаган эди. Шунинг учун ҳам кўплаб карточкалар кўрсатилди. “ Шўртан Lady” ни яхши ўрганган эдик. Кучли ва кучсиз томонларини мураббий сифатида ўз тажрибамдан келиб чиққан ҳолда билар эдим. Кичик таътилга яхши кайфиятда чиқаяпмиз. Жиззах вилояти халқига эса  байрамга байрамона кичик совға қилдик. Таътилдан сўнг жамоа таркибида бир қатор ўзгаришларни амалга оширамиз. Рахбарият айтган вазифани бажаришимиз керак. Музокоралар олиб бораяпмиз.  Ўйлайманки, ғалабалармиз ҳали олдинда-дейди Шерали Бабакулов

-Жуда оғир ўйин ўтказдик. Рухий жиҳатдан ҳам ўйинда кўплаб қийинчиликлар бўлди. Майдонда бир жамоа бўлиб ҳаракат қилдик.Ўйин давомида рақиб жамоани босим остида ушлаб мураббийимиз кўрсатмасига асосан хужумкор ўйнни кўрсатишга уриндик. Охирги дақиқаларда киритган голларим билан жамоа ғалабасига ҳисса қўша олганимдан хурсандман-дейди ўйниинг энг яхши футболчиси  Лутфинисо  Хамидова

Previous Article
Next Article

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

The very latest football information here. Now loading statistics from data feed.
The very latest football information here. Now loading statistics from data feed.