Хитой клубида ўйнаган футзалчи энди “Сўғдиёна”да !

“Сўғдиёна” футзал жамоаси мазмунли ўйинлари билан кўплаб мухлисларнинг олқишига сазовор бўлмоқда. Ҳозирги кунда жамоа таътилда.  Мураббийлар штаби  эса трансфер ойнасида  таркибни янада кучайтириш билан банд. Бугун жамоа рахбарияти футзал бўйича  Ўзбекистон миллий  терма жамоаси аъзоси, шу кунгача Хитойнинг “Дальян Пуван Анбо” клуби шарафини химоя қилган Дилшод Рахматов билан келишувга эришди. Энди  Дилшод Рахматов расман “Сўғдиёна” аъзосига айланди. Шу ўринда “Сўғдиёна” ПФК маъмурияти Дилшод Рахматовга  “Cўғдиёна” даги фаолиятига омад тилайди .

“Сўғдиёна” ПФК матбуот хизмати

Previous Article
Next Article

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

The very latest football information here. Now loading statistics from data feed.
The very latest football information here. Now loading statistics from data feed.