“Қизилқум”га қарши ўйиндан сўнг жамоамиз бир муддат таътилга чиққан эди. Бугун жамоа йиғиннинг биринчи босқичини ўтказиш учун Жиззах вилояти Зомин туманига йўл олди. 26 июньга қадар давом этадиган йиғиндан асосий мақсад футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилашдир.

Жамоамиз 27 июнь куни жисмоний тайёргарлик бўйича нормативларни топширишади. 28 июньдан эса жамоа Тошкентда йиғиннинг иккинчи босқичига киришади. Унда жамоамиз 5 та ўртоқлик учрашувини ўтказади. Спарринг рақиблар ҳақида маълумотларни эса кейинроқ хабар берамиз.

Ўтказиладиган йиғин давомида жамоамиз таркибига бир қатор футболчилар келиб қўшилиши кутилмоқда. Улар ҳақида кейинроқ батафсил маълумот берамиз.

“Сўғдиёна” ПФК матбуот хизмати

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan