“Сўғдиёна” таркибида янгилар… Легионерлар ҳам бор

«Сўғдиёна»  Зоминда йиғиннинг биринчи босқичини якунлади. Бугун жамоа ўз майдонларида машғулот ўтказди.  Таркибида  бир қатор ўзгаришлар бўлди. Машғулотларда ҳам  янги футболчилар иштирок этмоқда .

Жиззах вилояти тарбияланувчиси, мавсумни «Насаф» таркибида бошлаган Санжар Рашидов яна жамоамиз билан бирга. Бир муддат «Машъал» жамоасида ҳаракат қилган хужумчи Ихтиёр Тошпўлатов ҳам таркибга келиб қўшилди. “Бунёдкор” жамоаси тарбияланувчилари Нуриддин ва Шохжаҳон Хасановлар  Сергей Иванович қўл остида машғулотларда иштирок этмоқда. Ўзбекистон ёшлар ва миллий терма жамоасида ҳаракат қилган, “Пахтакор”даги ўйинлари билан барчага таниш бўлган Жавоҳир Сохибов ҳам «Сўғдиёна» билан бирга.  Вилоятмиз бош жамоаси қолган ўйинларда керакли очколарни тўплаб, мавсумни юқори ўринларда якунлаш мақсадида бир қатор тажрибали легионерларни ўз сафига қўшиб олмоқда.

Россиянинг «Москва», «Химки», «Луч Энергия», «Ротор»,  Беларуссиянинг  “Динамо” Минск,  “Шахтёр”  жамоаларида фаолият олиб борган дарвозабон Илья Гаврилов, “Напредок”, “Бюлис” Скопье, «Металлург» Скопье, 2016—2017  йилларда «Пембрук Атлета», 2017 йилда Белоруссия клуби «Торпедо-БелАЗ», македон жамоаси «Шкендию» да тўп сўрган ва мавсумни Муборакнинг «Машъал» жамоасида бошлаган ҳимоячи Жалил Асанилар ҳам жамоамиз машғулотларида иштирок этишмоқда.

Эртадан жамоамизнинг йиғинни пойтахтда давом эттиради. Тошкентдаги йиғин давомида ҳам жамоамиз таркибига бир қатор тажрибали футболчилар ва легионерлар қўшилиши кутилмоқда. Бизни кузатиб боринг ва барча ишончли маълумотлар «Сўғдиёна»нинг расмий саҳифалари орқали тақдим этиб борилади.

«Сўғдиёна» ПФК матбуот хизмати 

Previous Article
Next Article

One Reply to ““Сўғдиёна” таркибида янгилар… Легионерлар ҳам бор”

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

The very latest football information here. Now loading statistics from data feed.
The very latest football information here. Now loading statistics from data feed.