“Cўғдиёна” бугун пойтахтдаги йиғин давомида сўнгги назорат учрашувини “Нурафшон”га қарши ўтказди. Жамоамиз “Нурафшон”га қарши 30 июнь куни ўйин ўтказган эди ва унда Сергей Лушчан шогирдлари 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Тошкентликларнинг таклифига биноан яна бир бор жамоалар куч синашди ва унда жамоамиз 1:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

“Нурафшон”-“Сўғдиёна” 1:2

Голлар:Фаррух Шотурсунов (17),Иззатилла Абдуллаев(41), Ойбек Нурматов(88)

“Сўғдиёна”: Илья Гаврилов, Милош Симонович, Сардор Қулматов, Тохир Шамсиддинов, Санжар Рашидов, Ихтиёр Тошпўлатов, Ким Донг-Хи, Сирож Мелиев, Шохжаҳон Ҳасанов, Иззатилла Абдуллаев, Шохруз Норхонов.

2-бўлим: Ширинбой Абдуллаев , Элёр Орифов, Сардор Қулматов ,Руслан Мелзиддинов ,Ихтиёр Тошпўлатов, Сардор Азимов, Нурилло Тўхтасинов, Санжар Рашидов ,Сирож Мелиев, Тохир Шамсиддинов, Шохруз Норхонов.

Захирадан майдонга тушганлар: Нуриддин Хасанов,Ойбек Нурматов, Сахоб Рашидов,Муродхўжа Жабборов

Жамоамиз эртага тиббий кўрикдан ўтишади ва Жиззахга қайтишади.

Эслатиб ўтамиз, Pepsi Суперлига 16-турида “Сўғдиёна” ўз майдонида Бекободнинг “Металлург” жамоасини қабул қилади. Баҳс 20:00 да “Сўғдиёна” стадионида бўлиб ўтади.

“Сўғдиёна”  ПФК матбуот хизмати

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan