Ўртоқлик учрашувида Ўзбекистон футзал юлдузларининг қўли баланд келди

Бугун “Сўғдиёна” спорт мажмуаси залида “Сўғдиёна” футзал жамоаси ўз майдонида ўзбек футзал юлдузларидан ташкил топган Ўзбекистон терма жамоасини қабул қилди. Сўзсиз ,Жиззахлик мухлислар бундан жуда хурсанд бўлди ва натижада залда бўш ўриндиқлар қолмади. Учрашувни томоша қилиш учун келган кўплаб мухлислар қизиқарли ва голларга бой ўйиннинг гувоҳига айланишди. Бугунги баҳсда “Сўғдиёна” футзал жамоаси аъзоси Дилшод Рахматов Ўзбекистон терма жамоаси сафида ҳаракат қилди. Жами 11 та гол киритилган ўйин 6:5 ҳисобида Ўзбекистон юлдузлари терма жамоаси ғалабаси билан якунланди.

Сўғдиёна”-Ўзбекистон футзал терма жамоаси

Голлар: Шухрат Суярқулов ,Сирожиддин Шокиров, Илхом Хамроев ,Отамурод Жуманов, Ботир Ризаев ,Жавлон Аноров,  Даврон Чориев (3 та) ,Фарход Абдумавлонов (2 та).

“Сўғдиёна”: (биринчи бешлик )Ойбек Акмалов, Отамурод Жуманов, Шухрат Суярқулов ,Элдор Мелиев, Сирожиддин Шокиров,

ДониёрТохиров, Илхом Хамроев, Сохиб Нарзуллаев, Фирдавс Равшанов, Шохжаҳон Шохназаров, Дилмурод Жуманов, Ботир Ризаев ,Фаёз Журабоев.

Ўзбекистон футзал юлдузлари жамоаси: (биринчи бешлик) Рустам Умаров, Шухрат Тожибоев, Жавлон Аноров, Дилшод Рахматов, Фарход Абдумавлонов.

Жамол Шарипов ,Константин Свиридов ,Даврон Чориев, Махсуд Файзуллаев.

Шу ўринда яна бир маълумот. “Сўғдиёна”  футзал жамоаси мураббийлари таркибни кучайтириш борасида иш олиб бормоқда. Жамоа таркибига Дилшод Рахматов, Илхом Хамроев , Сохиб Нарзуллаев, Фирдавс Равшанов каби тажрибали футболчилар таклиф этилди.

Бунги каби баҳслар эса яна Жиззахда ташкил қилинишида келишиб олинди.

“Сўғдиёна”  ПФК матбуот хизмати

Previous Article
Next Article

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

The very latest football information here. Now loading statistics from data feed.
The very latest football information here. Now loading statistics from data feed.