Бугун “Сўғдиёна” стадионида шартнома имзолаган футболчиларни кенг омма қаршишида таништириш маросими бўлиб ўтди. Мавсумни юқори ўринларда якунлашни мақсад қилган Сергей Лушчан бошчилигида жамоа юзага келган танаффусдан унумли фойдаланиб ёзги трансферлар мавсумини анча фаол ўтказди.Буни жамоа сафига келиб қўшилган 5 нафар янги легиоерларни мисол қилиб келтириш мумкин. Жамоа рахбарияти ва  мураббийлари  таклиф этилган ҳар бир футболчи имкониятлари ўрганиб чиқиб чиққан ҳолда шартнома имзолашди. Бугунги таништирув маросимига ташриф буюрган мухлислар қаршисида янги футболчиларга жамоа либослари топширилди.

Танишинг:

Милош Симонович (Сербия)

Футболка рақами: 90

Амплуаси: Ҳимоячи

Ким Донг-Хи (Жанубий Корея)

Футболка рақами: 89

Амплуаси:Ярим ҳимочи

Микола Милинкович (Сербия)

Футболка рақами: 91

Амплуаси: Ярим ҳимоячи

Дарвидас Сернас

Футболка рақами: 80

Амплуаси: Хужумчи

Милан Митрович (Сербия)

Футболка рақами: 88

Амплуаси: Дарвозабон

Санжар Рашидов (Насаф)

Футболка рақами:70

Амплуаси: Ярим ҳимоячи

Ихтиёр Тошпўлатов(Машъал)

Футболка рақами:93

Амплуаси: Хужумчи

Нуриддин Ҳасанов(Бунёдкор)

Футболка рақами: 94

Амплуаси: Ярим ҳимоячи

Шохжаҳон Ҳасанов(Локомотив)

Футболка рақами: 55

Амплуаси: Ярим ҳимоячи

Жавоҳир Сохибов(Металлург)

Футболка рақами: 45

Амплуаси: Ярим ҳимоячи

Айрим сабабларга кўра Жавоҳир Сохибов бугун тадбирда иштирок эта олмади

Тадбирда Сергей Лушчан сўзга чиқиб, жамоа мухлислардан  жамоага ишонган ҳолда фаол қўллаб-қувватлашларини сўради.

Жамоа хужумини кучайтириш мақсадида таклиф қилган Литва терма жамоаси хужумчиси Дарвидас Сернас сўзга чиқиб “Сўғдиёна” шарафини муносиб ҳимоч қилишга ва чиройли голлари билан жамоа ғалабаларига ўз ҳиссаларини қўшишга ҳаракат қилишини айтиб ўтди.

Маросимдан сўнг мухлислар учун яна бир кутилмаган сюрприз тақдим этилди. Эндиликда “Сўғдиёна” жамоаси яна бир автобусга эга бўлди. Уни мухлислар қаршисида жамоамиз сардори Санжар Рашидовга Жиззах вилоят ҳокими Эргаш Алибекович Солиев тантанали равишда топширди.

“Сўғдиёна” ПФК матбуот хизмати

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan