Сергей Лушчан: “Айбни ўз бўйнимга оламан ”

Бугун Суперлига 16-тур доирасида “Сўғдиёна” ўз майдонида “Металлург”ни қабул қилди ва кичик ҳисобда мағлубиятга учради. Ўйиндан сўнг жамоамиз бош мураббийи Сергей Иванович ўйин борасида ўз фикрларини билдирди.

-Бугун мағлубиятга учрадик. Айбни ўз бўйнимга оламан.Бир кун олдин йиғилган таркибни бугун майдонга тушуриш керак эмаслигини билардим. Футболчиларнинг кучли хоҳиши мени таваккал қилишга ундади. Ўйиндан кейин жамоага таклиф этилган барча футболчиларга ўз миннатдорчилигимни билдирдим.Сабаби, улар бугун яхши ўйин кўрсатишди. Жуда катта истагим бор эди.Чиройли ўйин кўрсатиб,томошабинларга ғалаба тухфа этмоқчи эдик. Ҳаёт давом этади. Кейинги ўйинларда биз ғалаба қозонишимиз шарт. Бўйин эгмаймиз. Ишлашда давом этамиз-дейди тажрибали мутахассис.

Ким Донг-Хи: “Барча мухлисларга рахмат”

Бугун Суперлига 16-тур доирасида “Сўғдиёна” ўз майдонида “Металлург”ни қабул қилди ва кичик ҳисобда мағлубиятга учради. Ўйиндан сўнг жамоамиз таркибида энг яхши футболчи деб топилган Ким Донг-Хи ўйин борасида ўз фикрларини билдирди.

-Бугун менинг биринчи ўйиним бўлди. Мослашиш учун озроқ вақт керак.Мухлисларга катта рахмат айтаман. Кейинги ўйинларда албатта ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз-дейди Ким Донг-Хи

“Сўғдиёна” ПФК матбуот хизмати

Previous Article
Next Article

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

The very latest football information here. Now loading statistics from data feed.
The very latest football information here. Now loading statistics from data feed.