Превью. “Сўғдиёна”-“Бухоро”

Pepsi  Суперлигаси қолдирилган   14 -тур доирасида “Сўғдиёна”  ўз майдонида “Бухоро” жамоасини қабул қилади. Эътиборингизга жамоаларнинг Жиззахдаги бўлиб ўтган учрашувлар тарихини ҳавола этамиз.

УШБУ  МАВСУМДА
Биринчи давра 3-турида “Сўғдиёна” Бухорода “Бухоро” га қарши баҳс олиб борган эди.Ўйиннинг 3 дақиқасида кутилмаганда Акмал Холмуродов ўз даврвозасини ишғол қилиб қўйган эди. 53-дақиқада Баходир Насимов иккинчи голни киритди. Баҳснинг 90 дақиқасида Эргаш Исмоилов учинчи голни киритишга муваффақ бўлди. Шу тариқа ўйин 3:0 бухороликлар фойдасига якунланди.

ЎЙИНИ  ВАДИМ АГИШЕВ  БОШҚАРАДИ 

“Сўғдиёна”-“Бухоро” ўйинини Вадим Агишев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Унга қанотларда Алишер Усмонов ва Санжар Шоюсуповлар ёрдам беради. Заҳирадаги ҳакам Фирдавс Норсафаров

Назоратчи: Ғайрат Каримов

Комиссар: Маъмур Саидқосимов

ЎЗАРО УСТУНЛИК

“Сўғдиёна” ҳамда “Бухоро”  клублари олий лигада шу кунгача  45  бор куч синашишган.“Сўғдиёна” ҳисобида 13 та, “Бухоро” ҳисобида  23 та ғалаба мавжуд. 6 та ўйинда  дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик бухороликлар  томонида:  58:65 . “Сўғдиёна”  ўзаро ўйинларда 54 очкони қўлга киритган бўлса,  “Бухоро ”  75   очкони қўлга қиритган.

 

“Сўғдиёна” майдонида ўтган сўнгги 5 та учрашувлар :

 25.06.2017 «Сўғдиёна» – «Бухоро» 1:2
21.06.2016 «Сўғдиёна» – «Бухоро» 0:0
20.11.2015 «Сўғдиёна» – «Бухоро» 2:3
12.04.2014 «Сўғдиёна» – «Бухоро» 0:1
03.11.2013 «Сўғдиёна» – «Бухоро» 1:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Жиззахдаги 22 та ўйиндан 10 тасида “Сўғдиёна”, 8 тасида “Бухоро” ғалаба қозонган. 4та  учрашув дуранг натижаси билан тугаган.

 ЎЙИН ВАҚТИ ВА ЖОЙИ.
Ёшлар лигаси баҳси 11  июль   куни соат  18:30 да “Сўғдиёна” қароргоҳида бўлиб ўтади. Асосий таркиб учрашуви 12  июль куни соат 19:00 да “Сўғдиёна” стадионида ўтказилади.

“Сўғдиёна” ПФК матбуот хизмати

Previous Article
Next Article

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

The very latest football information here. Now loading statistics from data feed.
The very latest football information here. Now loading statistics from data feed.