Сергей Лушчан: “Футбол-бу санъат”

Бугун Pepsi Суперлига қолдирилган 14-тур доирасида “Сўғдиёна” ўз майдонида “Бухоро”ни қабул қилди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Ўйиндан сўнг “Сўғдиёна” жамоаси бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманига қатнашди.

-Жамоа деярли янги.Футболчиларга талабларим умумун бошқа.Биринчи бўлимда кўп вазиятлардан фойдалана олмадик.Биз ҳозир хужумкор футбол намойиш этишга уринмоқдамиз.Иккинчи бўлимда хақиқий футбол кўрдик. Тактикани ўзгартириб 3 та гол уришга муваффақ бўлдик. Ҳисобдан сўнг футболчиларда қўрқув ҳисси йўқ бўлди. Аслида футбол бу санъат. Ўйиндан лаззат олиш зарур. Футболчиларда қўрқув ҳиссини йўқ қилиш учун ҳаракат қилаяпмиз. Рухий томонлама ҳам ишлаяпмиз. Умид қиламанки, футболчилар ўзига ишонган ҳолда ўзининг энг ажойиб футболини намойиш этиб , мухлисларни хурсанд қилишади.

Санжар Рашидов : “Жамоага қайтганимдан хурсандман”

Бугун Pepsi Суперлига қолдирилган 14-тур доирасида “Сўғдиёна” ўз майдонида “Бухоро”ни қабул қилди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Ўйиндан сўнг баҳсда энг яхши футболчи деб топилган,Сўғдиёна жамоаси сардори Санжар Рашидов матбуот анжуманига қатнашди.

-Ўйин оғир бўлди. Бундай баҳс бўлишини билардик ва муносиб тайёргарлик кўрдик. Мураббийимиз хужумкор ўйин кўрсатишимизни айтди ва биз буни уддаладик ва ғалаба қозондик. Металлург га қарши баҳсдаги мағлубиятдан сўнг мухлислардан қарзимиз бор эди. Бугунги ғалаба билан барчани табриклайман. Жамоага қайтганимдан хурсандман. Мухлисларга катта рахмат

Сўғдиёна ПФК матбуот хизмати

Previous Article
Next Article

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

The very latest football information here. Now loading statistics from data feed.
The very latest football information here. Now loading statistics from data feed.