Превью.“Сўғдиёна”-“Насаф”

Pepsi  Суперлига    20 -тур доирасида “Сўғдиёна”  ўз майдонида “Насаф” жамоасини қабул қилади. Эътиборингизга жамоаларнинг Жиззахдаги бўлиб ўтган учрашувлар тарихини ҳавола этамиз.

УШБУ  МАВСУМДА

Биринчи давра 9-турида “Сўғдиёна”  Қаршида  “Насаф” жамоасига қарши баҳс олиб борган эди. Ўйиннинг 16 – дақиқасида Игорь Голбан автогол қайд этди. 79-дақиқада захирадан майдонга тушган ёш ва умидли футболчимиз Сахоб Рашидов Суперлигадаги илк голини киритган эди. (0:2) 85-дақиқада Азизжон Ғаниев пенальтидан гол киритиб ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлган эди. Шу тариқа баҳс 1:2 жамоамиз ғалабаси билан якунланган.

ЎЙИНИ ШЕРЗОД ҚОСИМОВ БОШҚАРАДИ 

“Сўғдиёна”  “Насаф” ўйинини Шерзод Қосимов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Унга қанотларда Алишер Усмонов  ва Андрей Цапенколар ёрдам беради. Заҳирадаги ҳакам Тўрабек Суюнов

Назоратчи: Артём Артюнов

Комиссар: Бахтиёр Номозов

ЎЗАРО УСТУНЛИК

“Сўғдиёна” ҳамда “Насаф ”  клублари олий лигада шу кунгача  35   бор куч синашишган.“Сўғдиёна” ҳисобида 7 та, “Насаф” ҳисобида 27  та ғалаба мавжуд. 1 та ўйинда  дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик “аждарлар” томонида:  31:77  “Сўғдиёна”  ўзаро ўйинларда 22 очкони қўлга киритган бўлса,  “Насаф”  82  очкони қўлга қиритган.

 “Сўғдиёна” майдонида ўтган сўнгги 5 та учрашув :

 26.09.2017 «Сўғдиёна» – «Насаф» 0:3
19.11.2016 «Сўғдиёна» – «Насаф» 0:3
21.10.2015 «Сўғдиёна» – «Насаф» 1:2

03.05.2014 «Сўғдиёна» – «Насаф» 1:2
31.05.2013 «Сўғдиёна» – «Насаф» 0:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Жиззахдаги 17 та ўйиндан 4 тасида “Сўғдиёна”, 12 тасида “Насаф” ғалаба қозонган. Дуранг натижа қайд этилмаган.

ЎЙИН ВАҚТИ ВА ЖОЙИ:

Ёшлар лигаси баҳси 31 июль куни соат 17:30 да  “Сўғдиёна” қароргоҳида бўлиб ўтади. Асосий таркиб баҳси 1 август  куни соат 19:00 да  “Сўғдиёна” стадионида бўлиб ўтади.

Previous Article
Next Article

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

The very latest football information here. Now loading statistics from data feed.
The very latest football information here. Now loading statistics from data feed.