Бугун ёшлар лигаси 20-тур доирасида “Сўғдиёна”  ўринбосарлари ўз майдонида  “Насаф”  ёшларини қабул қилди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимда Бобур Зухриддинов шогирлари хужумкорликни кучайтиришди. Таркибда амалга оширилган ўзгаришлар самара бериб рақиб дарвозаси олдида кўплаб хавфли вазиятлар содир этилди. Ўйиндаги  биринчи гол 90 дақиқада киритилди. Нуриддин Хасановнинг фаоллиги ва ажойиб узатмасидан сўнг Иброҳим Қодиров ҳисобни очди. Кейин эса катта саҳнага Жавоҳир Хайруллаев  чиқди. 90+2 дақиқада унинг моҳирона узатмасидан сўнг Қодиров ўз дублини нишонлади. Ўйин 2:0 ҳисобида ёшларимиз ғалабаси билан якунланди.

Ёшлар лигаси 20-тур. «Сўғдиёна»-«Насаф» 2:0

Ҳакамлар: Тўрабек Суюнов, Шавкат Файзиев, Маҳмуд Турдиев, Шоҳрух Қаюмов.

Назоратчи: Артём Арутюнов

Комиссар: Бахтиёр Намозов.

Голлар: Иброҳим Қодиров 90, 90+2

“Сўғдиёна”: 1.Ширинбой Абдуллаев, 2.Нодирбек Қўйбоқов, 7.Шахбоз Жўрабеков (с), 8.Элёр Собиржонов(46.Сирож Мелиев) , 13.Муҳаммад Яҳёев (46. Шохжахон Ҳасанов) , 14.Жавоҳир Хайруллаев(90+3. Ҳаётжон Шодмонов), 17.Муродхўжа Жабборов(71. Иброҳим Қодиров), 18.Соҳибжон Ёқубов, 22.Жавлон Абдумуродов, 27.Муслимбек Абдуллаев(46. Нуриддин Ҳасанов), 90.Отабек Абдуноров (46. Сахоб Рашидов ).

Захира: 21.Фазлиддин Исомиддинов

“Насаф”: 65.Машҳуржон Муҳаммаджонов, 4.Жўрабек Маннонов, 6.Худоёрхон Сагдуллаев(М. Зоиров), 9.Шерзод Темиров, 15.Абдувоҳид Неъматов(53. Ж. Жумаев), 16.Отабек Комилжонов, 19.Дадажон Маматқулов (51. Ойбек Бозоров), 22.Маъруф Жумаев, 33.Темур Комилжонов(И. Шодмонов), 38.Сардор Саъдуллаев, 43.Алижон Ахматов.

Захира: 14.Жаҳонгир Қурбонбоев,

Огоҳлантиришлар: Х. Сагдиллаев 25, С. Ёқубов 55,  С. Садуллаев 62,  Н.Хасанов 64, Т.Комилжонов 64, Ж. Маннонов 72

 

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan