Ким Донг-Хи: “Сўғдиёна” нинг келажаги порлоқ эканлигига ишонганим учун келдим

Ёзги трансферлар вақтида жамоамизга келиб қўшилган Жанубий Кореялик тезкор ярим ҳимоячи Ким Донг-Хи қисқа фурсатда мухлислар кўнглидан жой олди. Эътиборингизга ушбу футболчи билан суҳбатни тақдим этамиз.

Ким,аввало Ўзбекистонга хуш келибсиз. “Сўғдиёна” ни танлашингизга нима сабаб бўлди?

-Катта рахмат. Ўзбекистонда келганимдан хурсандаман.”Сўғдиёна” ни келажаги бор деб ишонаман. Таклиф билан чиқишганида мен хеч иккиланмай рози бўлдим. Фаолиятимни  янги саҳифадан бошлашга қарор қилдим. Бу ер менга ёқди. Инсонлари самимий. Жамоам ҳам, ички муҳит ҳам аъло даражада.

Ўзбек футболи ҳақида аввал эшитган эдингизми? Нима деб ўйлайсиз, Корея футболи билан қандай фарқи бор?

-Кореяда ўзбек футболи ҳақида маълумот топиш ва улар билан алоқа ўрнатиш қийин эди. Асосан собиқ жамоадошим Сервер Жепаров орқали билар эдим. “Локомотив” таркибида фаолият олиб борган дўстим Чо Сук Жеэ орқали бироз маълумотга эгаман. Ўзбек футболида интизом жуда қаттиқ бўлиб, ўйинлар худди жанг майдонларига ухшайди. Корея футболи ҳам деярли шундай. Аммо бу ерда футбол анча шиддатлироқ.

Ким, жамоадошларингиз ва жамоадаги шарт шароитлар сизни қониқтираяптими?

-Бу клуб кўнглимга ёқди.  Ҳали Ўзбекистон шароитига тўлиқлигича мослаша олганим йўқ. Тил ва маданиятимизда фарқ борлиги учун бироз қийналаяпман. Тезроқ мослашиб жамоамга фойдам тегишини истайман. Яшаш шарт шароитларим яхши. Жиззах ахолиси жуда меҳрибон.

Бугун ўз майдонимизда Ўзбекистоннинг етакчи жамоаларидан бир “Насаф”ни қабул қиламиз.Бўлажак ўйин олдидан қандай фикрдасиз?

– Ростини айтсам, мен ўзбек клублари ҳақида у даражада кўп маълумотга эга эмасман. Айни кунларда жамоалар ва уларнинг ўйин услуби ҳақида кўпроқ маълумот олишга ҳаракат қилаяпман. Биз бўлажак баҳсга яхши тайёргарлик кўрдик ва ғолиблик учун майдонга чиқамиз. Мезбон сифатида албатта мухлисларга ғалаба тақдим этишни  истаймиз.

Қисқа вақт ичида жиззахлик мухлислар ёқимтойи бўлиб қолдингиз. Мухлислар ҳақида қандай фикрдасиз ва уларга тилакларингиз.

-Катта эътибор ва қизиқишингиз учун миннатдорчилик билдираман. Мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши бизга янада куч беради. Ўйинларда ғалаба қозониш учун барча куч ва меҳнатимизни ишга соламиз. Стадионга кўплаб мухлислар келиб, бизни қўллаб-қувватлайди деб умид қиламан ва олдиндан ўз миннатдорчилигимни изҳор этаман.

Англагинингиздек, жамоамиз таркибида ҳаракат қилаётган бу иқтидорли футболчи ҳали Ўзбекистон муҳитига тўлиқ мослашиб кета олгани йўқ. Ишонамизки, у олдиндаги ўйинларда ўз салоҳиятини тўлиқ намоён этиб жамоамизнинг ғалабаларига ўз ҳиссасини қўшади. Биз сизга ишонамиз Ким!

“Сўғдиёна” ПФК матбуот хизмати

 

Previous Article
Next Article

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

The very latest football information here. Now loading statistics from data feed.
The very latest football information here. Now loading statistics from data feed.