Шохруз Норхонов: “Қизилқум”га қарши жиддий ҳозирлик кўрдик

Хабарингиз бор,Pepsi Суперлига 23-турида “Сўғдиёна” ўз майдонида Навойининг “Қизилқум” жамоасини қабул қилади. Жамоамиз футболчилари ушбу учрашувга жиддий ҳозирлик кўришди ва чемпионатдаги танаффусдан фойдаланиб бир қатор ўртоқлик учрашувларини ўтказди. “Қизилқум” га қарши баҳс олдидан жамоамиз хужумчиси Шохруз Норхонов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

-Чемпионат бошида ҳар бир очко учун жон-жаҳдимиз билан курашдик. Лекин бу – футбол. Ҳозир 11-ўринда бўлсак-да, олдинда ҳали 10 та ўйин бор. Биз улардан фойдаланиб 7,8-ўринлар учун курашамиз.

Аслида чемпионат бошида кучли 6 таликка киришни мақсад қилган эдик. Ҳар бир жамоа очколар учун курашди. Биринчи босқичда қила олмаган ишларимизни энди иккинчи босқичда уддалаймиз, деган умиддаман. Ўйда ҳам, сафар ўйинларида ҳам фақат ғалаба учун курашиб, бизга ишонаётган барчани хурсанд қилиш ниятидамиз.

“Қизилқум”га қарши баҳсга жиддий ҳозирлик кўрдик. Мақсадимиз – “Қизилқум”ни мағлуб этиш. Иккинчи босқични биринчи ўйинданоқ ғалаба билан бошлашни мақсад қиляпмиз-дейди Шохруз Норхонов

“Сўғдиёна” ПФК матбуот хизмати

Previous Article
Next Article

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

The very latest football information here. Now loading statistics from data feed.
The very latest football information here. Now loading statistics from data feed.