Сергей Лушчан: «Қизилқум-қарши хужумларда хавфли жамоа»

“Сўғдиёна” – “Қизилқум” учрашувидан сўнг мезбонлар устози Сергей Лушчан қуйидагича фикр билдирди:

– Қийин учрашув бўлди. Ўйинга яхши ҳозирлик кўришга урингандик. Рақиб жамоа ўйинини имкон қадар яхшироқ ўрганишга ҳаракат қилдик. “Қизилқум” ҳозирда қарши ҳужумларда анча шиддатли ўйнаётганини билардик. Лекин барибир кутилмаган вазиятларда гол ўтказиб юбордик. Ҳимоячилар хатоларга йўл қўйишди. Кўпгина учрашувларда ўйин бошидаёқ голлар ўтказиб юборяпмиз. Руҳий жиҳат устида ҳам яхшигина ишлашимиз лозим кўринади. Зеро бундан буён ҳар бир ўйинда имкон қадар кўпроқ очко жамғармасак бўлмайди, – деди мутахассис.

Previous Article
Next Article

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

The very latest football information here. Now loading statistics from data feed.
The very latest football information here. Now loading statistics from data feed.