“Сўғдиёна” футзалчилари терма жамоага чақирилди

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё биринчилиги саралаш турнирида иштирок этади. Шу муносабат билан пойтахтимиз Тошкент шаҳрида 8 октябрдан 16 октябрга қадар тайёргарлик йиғини ташкил этилади. Қолаверса, терма жамоамиз 18-24 октябр кунлари Таиландда ўтказиладиган халқаро турнирда ҳам Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади. Қувонарлиси, “Сўғдиёна” футзал жамоасининг уч нафар аъзоси – Илҳом Ҳамроев, Ботир Ризаев ва Шухрат Суярқулов ҳам терма жамоадан чақирув олган. Энди улар 8 октябрдан 24 окябргача Ўзбекистон футзал терма жамоаси ихтиёрида бўлишади.

Шу билан бирга “Сўғдиёна” футзалчилари – Жавоҳир Маматқулов, Ўразбой Норбоев, Шохназар Шоназаров, Элбек Тўлқинов ҳам Ўзбекистон U-20 терма жамоаси билан 8-14 октябр кунлари Осиё чемпионати саралаш босқичига тайёргарлик йиғинини ўтказишади.

 

Previous Article
Next Article

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

The very latest football information here. Now loading statistics from data feed.
The very latest football information here. Now loading statistics from data feed.