“Сўғдиёна” машғулотларни давом эттирмоқда. Эртага “Пахтакор” га қарши ўйин

Қисқа муддатли таът илдан сўнг жамоамиз яна машғулотларни давом эттираётгани ҳақида хабар берган эдик. Машғулотлар ҳар куни “Сўғдиёна” стадионида олиб борилмоқда. Таркибда Дарвидас Сернас Литва терма жамоаси ихтиёрига жўнаб кетди. Жароҳат олган Элёр Орифов ҳали машғулотларга қайтганича йўқ. Қоган барча футболчилар машғулотларни давом эттирмоқда.

ФИФА кунларидан унумли фойдаланиш ва ўйин амалиётини сақлаб туриш мақсадида жамоамиз эртага Тошкентда “Пахтакор” га қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади. Pepsi Суперлигада 26-турида эса жамоамиз ўз майдонида “Қўқон-1912” ни қабул қилади. Баҳс 19 октябрь куни соат 18:00 да “Сўғдиёна” стадионида бўлиб ўтади.

Previous Article
Next Article

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

The very latest football information here. Now loading statistics from data feed.
The very latest football information here. Now loading statistics from data feed.