Сергей Лушчан: “Ғалаба қозондик ва бундан хурсандман”

Pepsi Суперлига 29-турида Сўғдиёна ўз майдонида АГМК ни қабул қилди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Уйиндан сўнг Сўғдиёна бош мураббийи Сергей Лушчан ва ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилган Ойбек Нурматовлар матбуот анжуманида иштирок этди.
– Йигитларга хеч қандай эътирозим йўқ. Улар бугун майдонда борини беришди. Жуда қийин баҳс бўлди. Энг қийин ўйинларни доимо АГМК га қарши ўтказамиз.Улар кўп тарафлама биздан устун. Биз бугун гол киритишга муваффақ бўлдик ва ғалаба билан барчани табриклайман-дейди тажрибали мутахассис

-Ғалаба голини киритганимдан хурсандман. Бугун жамоамиз билан хақиқий ирода кўрсатдик ва ғалаба қозондик. Ҳаво совуқлигига қарамай стадионга ташриф буюрган мухлисларга катта рахмат айтамиз -дейди Ойбек Нурматов

“Сўғдиёна” ПФК матбуот хизмати

Previous Article
Next Article

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

The very latest football information here. Now loading statistics from data feed.
The very latest football information here. Now loading statistics from data feed.