Ойбек Абдураҳмонов: “Устозлар йўлини давом эттириб, Жиззахда футзални ривожлантириш асосий мақсад”

Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати ўз якунига етди. Дебьют мавсумда “Сўғдиёна” футзал жамоаси 4- ўринда чемпионатни якунлади. Жиззахлик кўплаб футзал мухлислари севимли жамоасининг ғалабали ўйинларидан баҳраманд бўлди. Ҳар бир уй учрашувида залда бўш ўриндиқ йўқ эди ва бунга жавобан футзалчилар ўз мухлислари қаршисида фақат ғалабаларни тақдим этишга ҳаракат қилишди. Иккинчи даврада таркибга келиб қўшилган футзал бўйича миллий терма жамоа футзалчилари ғалабаларга ўз ҳиссаларини қўшишди ва жиззахлик кўплаб мухлисларнинг кўнглидан жой олишди. Маҳаллий  ёш футзалчилар эса U-20 терма жамоасидан чақурув олишди. Чемпионат якуни бўйича “Сўғдиёна” футзал жамоаси бош мураббийи билан суҳбатлашдик

Мавсум бошланиши ҳақида 

-Чемпионат жуда қизиқарли ўтди. Албатта қийинчиликсиз натижага эришиб бўлмайди. Дебьют мавсумда иштирок этдик. Сўзсиз, мавсум бошида Жиззахга ҳам футзал ҳавоси кириб келганидан хурсанд бўлдик. Сабаби ,Жиззахда кўплаб футзал иқтидорлари бор. Мавсум бошида Самарқанда Федерация Кубогини қўлга киритдик. Бу биз учун биринчи соврин эди. Жамоа тузишда устозим Сирожиддин Эргашев билан асосан маҳаллий футзалчиларга эътибор қаратишга ҳаракат қилдик. Футзал бўйича терма жамоада иштирок этган ёш ва иқтидорли футзалчи Ботир Ризаев, Дониёр Тохировларни ўз вилоятлари шаънини ҳимоя қилишлари учун ортга қайтардик. Иккинчи даврада эса  Соҳиб Нарзуллаев ,Фирдавс Равшанов, Дилшод Раҳматов, Илҳом Ҳамроев каби   тажрибали футзалчилар билан сафимизни кенгайтирдик.

 

Ғалабалар сирлари

-Иккинчи даврани 9-ўриндан давом эттирдик. Ўйиндан ўйинга жамоавий ўйинни кучайтиришга ҳаракат қилдик. Камчиликлар устида машғулотлар давомида ишладик. Мураббий сифатида шогирдларимнинг ўйинидан қониқдим. Ниманинг эвазига ғалабаларга эришдик? Менимча, ички муҳит ва бир оила бўла олганимиздан. Тажрибали футзалчилар ёшлар билан ўз тажрибаларини бўлишишди. Уларни ғалабалар сари етаклади. Асосий кучни эса бизга мухлислар тақдим этди. Уй ёки сафар учрашуви бўлишига қарамай биз билан бирга бўлишди. Мағлуб бўлсак бизни қўллаб-қувватлашди. Ёлғиз қолдиришмади. Ўйин давомида залда ажойиб атмосферани тақдим этишди. Ҳар бир футзалчи бундай атмосферада ўйинашни хохлайди. Бунинг учун уларга миннатдорчилик изҳор этамиз.

Келаси мавсумга тайёргарлик ҳақида

-Чемпионат якунланди ва футзалчилар таътилга чиқдилар. Кейинги мавсумга эса таътилдан сўнг тайёргарликни бошлаймиз. Албатта, жамоада ўзгариш бўлади ва таркибни кучайтириш бўйича селекцияни бошлаймиз. Насиб этса, янги мавсумда кучли учликка кириш учун курашамиз. Мақсадимиз, Жиззах футзали мавқеини кўтариш ва қайтариш. Ўз олдимизга жиддий мақсадни қўйдик ва келаси мавсумда мухлисларга медалларни тақдим этишни хохлаймиз.

Шу фурсатдан фойдаланиб, бизни доимо қўллаб-қувватлаб келган мавсум давомида бизни фақат олға ундаган “Сўғдиёна” рахбариятига ўз миннатдорчилигимизни изҳор қиламиз. Рахбариятимиз биз учун барча шароитларни яратиб берди. Уй ёки сафар ўйинларимизда ўзлари ҳам бевосита қўллаб-қувватлаб туришди. “Сўғдиёна” футзал жамоаси номидан рахбарларимизга барчаси учун  миннатдорчилигимизни изҳор қиламиз-дейди «Сўғдиёна»  футзал жамоаси бош мураббийи Ойбек Абдураҳмонов

“Сўғдиёна”  ПФК матбуот хизмати

Previous Article
Next Article

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi.

биз ижтимоий тармокларда

# Team MP W D L P
1 Pakhtakor 23 21 2 0 65
2 Lokomotiv 23 11 9 3 42
3 Sogdiana 23 11 5 7 38
4 Bunyodkor 23 10 6 7 36
5 Nasaf 23 9 5 9 32
6 Surkhon 23 9 5 9 32
7 Navbahor 23 7 10 6 31
8 Metalourg 23 7 7 9 28
9 AGMK 23 7 5 11 26
10 Andijan 23 5 9 9 24
11 Kokand-1912 23 6 6 11 24
12 Qizilqum 23 5 8 10 23
13 Buxoro 23 4 7 12 19
14 Dinamo Samarqand 23 4 6 13 18
Oktabr 31, 2019
Pakhtakor 3 - 1 Surkhon
Navbahor 1 - 1 Nasaf
AGMK 1 - 1 Lokomotiv
Oktabr 30, 2019
Buxoro 0 - 1 Kokand-1912
Andijan 1 - 1 Bunyodkor
Oktabr 29, 2019
Sogdiana 3 - 0 Dinamo Samarqand
Qizilqum 1 - 1 Metalourg
Oktabr 19, 2019
Nasaf 3 - 0 Andijan
Dinamo Samarqand 1 - 4 Pakhtakor
Lokomotiv 2 - 0 Buxoro
Surkhon 0 - 0 Navbahor
Oktabr 18, 2019
Metalourg 0 - 1 Sogdiana
Bunyodkor 0 - 2 AGMK
Kokand-1912 1 - 2 Qizilqum
Oktabr 2, 2019
Andijan 2 - 1 Surkhon
Oktabr 1, 2019
Navbahor 1 - 0 Dinamo Samarqand
Qizilqum 1 - 1 Lokomotiv
Pakhtakor 3 - 0 Sogdiana