Олий лиганинг 30-турида Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси сафарда “Бухоро”га қарши сафарда баҳс олиб боради.

Ушбу учрашув «Сўғдиёна»нинг олий лигадаги 614-ўйини бўлади. Эътиборингизга жамоаларнинг Бухородаги бўлиб ўтган учрашувлар тарихини ҳавола этамиз.

УШБУ МАВСУМДА

Биринчи давра 15-турида “Сўғдиёна”  ўз майдонида “Бухоро”га  қарши баҳс олиб борган эди.  Ушбу баҳснинг 11 дақиқасида ҳисобни  очган эди. Иккинчи бўлимда жамоамиз хужумчиси 64 дақиқада ҳисобни тенглаштирди. 1:1. Заҳирадан майдонга тушган Бахриддин Ваҳобов Шохрух Эшбўтаев дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди бўлди ва ҳисобни 2:1 кўринишига олиб келган эди. Шу тариқа ўйин меҳмонларнинг фойдасига якунланган эди.

“Сўғдиёна” ўтган турда ўз майдонида  “Қўқон-1912” га қарши баҳс олиб борган эди ва 2:1 ҳисобида ғалабага  қозонди. “Бухоро ” сафарда “Бунёдкор”га қарши ўйинда ва  3:0 ҳисобида мағлубиятга учради.

“Бухоро ” 43 очко билан турнир жадвалида  6-ўринни банд этиб турган бўлса, “Сўғдиёна” 31 очко билан 13-ўриндан жой олган.


ЎЙИНИ АҲМАД ЭРГАШЕВ БОШҚАРАДИ.
Ҳакамлар: А.Эргашев (Тошкент), Р.Фозилов (Наманган), М.Мажидов (Наманган), К.Расулов (Қарши)
Назоратчи: С.Эрматов (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: Б.Ҳайдаров

ЎЗАРО УСТУНЛИК

“Сўғдиёна” ҳамда “Бухоро”  клублари олий лигада шу кунгача 43 бор куч синашишган.“Бухоро” ҳисобида 21 та, “Сўғдиёна” ҳисобида 16 та ғалаба мавжуд. 6 ўйинда  дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик  бухороликлар  томонида:  61:58. “Бухоро”  ўзаро ўйинларда 69 очкони қўлга киритган бўлса ,жиззахликлар 54 очкони қўлга қиритган.  “Бухоро”нинг энг йирик ғалабаси 4:1, “Сўғдиёна”нинг энг йирик муваффақияти  6:2.


 “Бухоро” майдонида ўтган барча учрашувлар:

05.11.2016 «Бухоро» – «Сўғдиёна» 3:0
01.07.2015 «Бухоро» – «Сўғдиёна »1:0
27.08.2014 «Бухоро» – «Сўғдиёна» 2:1
23.03.2013 «Бухоро» – «Сўғдиёна» 4:1
09.09.2011 «Бухоро» – «Сўғдиёна» 2:1
17.10.2009 «Бухоро» – «Сўғдиёна» 0:0
13.09.2008 «Бухоро» – «Сўғдиёна» 2:3
28.05.2006 «Бухоро» – «Сўғдиёна» 3:0
25.09.2005 «Бухоро» – «Сўғдиёна» 1:0
21.08.2004 «Бухоро» – «Сўғдиёна» 1:2
20.04.2002  «Бухоро» – «Сўғдиёна» 0:4
21.04.2001 «Бухоро» – «Сўғдиёна» 1:1
14.08.2000 «Бухоро» – «Сўғдиёна» 3:2
14.08.1999 «Бухоро» – «Сўғдиёна »1:0
19.08.1998 «Бухоро» – «Сўғдиёна» 0:1
14.09.1997 «Бухоро» – «Сўғдиёна »0:0
11.06.1996 «Бухоро» – «Сўғдиёна» 2:1
24.09.1995 «Бухоро» – «Сўғдиёна »0:3
23.10.1994 «Бухоро» – «Сўғдиёна »3:2
20.10.1993 «Бухоро» – «Сўғдиёна »1:0
26.04.1992  «Бухоро» -«Сўғдиёна»3:1


ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ҲАҚИДАГИ ФАКТ:
Бухородаги 21 та ўйиндан 5 тасида “Сўғдиёна” ,13 тасида “Бухоро” ғалаба қозонган. 3 та ўйинда дуранг натижа қайд этилган.

ЎЙИН ВАҚТИ ВА ЖОЙИ.
Ёшлар лигаси баҳси 24 ноябрь куни соат 14:00 да “Умид” спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Асосий таркиб учрашуви 25 ноябрь  куни 14:00 да “Бухоро” стадионида ўтказилади.

“БУХОРО” ДАГИ ТАНИШ ФУТБОЛЧИЛАР

Тохир Шамшитдинов 2010 йилда, Саламат Қутибаев  2013 йилда, Раббим Ҳасанов 2016 йилда  “Сўғдиёна” шарафини ҳимоя қилишган.

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan