“Сўғдиёна” ПФК Янги йил билан барчани муборакбод этади!

“Сўғдиёна” ПФК рахбарияти,мураббийлар штаби,клуб ходимлари ва барча футболчилар кириб келаётган 2018 йил билан юртдошларимизни,барча мураббий ва футболчиларни,миллионлар ўйини ихлосмандларини муборакбод этади.

Кириб келаётган йил Ўзбекистон футболи учун ғалабалар йили бўлсин!Халқаро майдонларда юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган “Локомотив”, “Насаф”, “Пахтакор” жамоаларига ОЧЛ да мувофақиятли ўйинларини намойиш этиб ғолиблар сафидан жой олишларига тилак билдирамиз!

Ишонамизки,  Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан олиб борилаётган ишлар ўз самарасини бериб, 2018 йилда барча ёш тоифасидаги терма жамоалари ҳам жорий йилда мувофоқиятли қатнашади.

Футбол муҳлисларига эса, терма жамоаларимиз ва клубларимиз иштирокидаги ўйинларни бевосита ўйингоҳлардан томоша қилиб,футболчиларни қўллаб-қувватлашади.

Шу ўринда, кириб келаётган йил билан яна бир бор барчаларингизни муборакбод этамиз. Оилаларингизга тинчлик-тотувлик,соғлик ва саломатлик,ишларингизга эса ривож тилаймиз. Футбол доимо ҳамроҳингиз бўлсин ва янги йил муборак бўлсин!

Ҳурмат билан

“Сўғдиёна” ПФК

Previous Article
Next Article

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

The very latest football information here. Now loading statistics from data feed.
The very latest football information here. Now loading statistics from data feed.