Улуғбек Бақоев – Май ойининг энг яхши мураббийи

Улуғбек Бақоев – Май ойининг энг яхши мураббийи

Биласиз,Ўзбекистон Профессионал футболлигаси 2018 йилги мавсумнинг ҳар ойидан кейин тўрт йўналиш бўйича энг яхшиларни аниқлаб келди:энг яхши мураббий, энг яхши футболчи,энг яхши дарвозабон ва энг чиройли гол.Ташкил этилган сўровнома якунларига кўра энг кўп овоз тўплай олган номзодлар ташкилотнинг энг яхшилар учун аталган статуэткаларини қабул қилиб олишди.
2019 йилги мавсумда ҳам мазкур анъанани давом эттирамиз. Жорий йилдан эътиборан Tribuna.uz нашри ой лауреатларини аниқлашда ахборот ҳамкори сифатида иштирок этади.Artel  савдо белгиси эса ойнинг энг яхшиларига ўз смартфонларини тақдим этади.
Энг яхшиларни аниқлаш шартлари ўзгармайди. CocaCola Суперлиганинг 14 клуби бош мураббийлари ҳамда сардорлари кўрсатилган номзодларни учталикка жойлаштириб чиқади. Дастлабки ўринда кўрсатилган номзод 3, мос равишда кейинги икки ўриндагилар 2 ва 1 очколик бўлади. Шунингдек, Tribuna.uzнашри футбол мухлислари ўртасида сўровнома ўтказди. Бунда мухлислар овози катта аҳамиятга эга бўлиб, биринчи ўринни эгаллаган номзод 6, мос равишда кейингилар 4 ва 2 очкодан қўлга киритади. Якунда энг кўп балл тўплаганлар ойнинг энг яхшилари сифатида эътироф этилади.
Ортда қолган май ойидаCocaColaСуперлигада 4 та тур учрашувлари ўтказилди.  Мазкур учрашувлар давомида бир қатор жамоалар мазмунли ўйин намойиш этиб, мухлис-у мутахассислар олқишига сазовор бўлди. 
Май ойининг энг яхши мураббийини аниқлаш учун ўтказилган сўровномада “Сўғдиёна” жамоаси устози Улуғбек Бақоев (3 ғалаба, 1 мағлубият) энг кўп очко жамғарди ва Май ойининг энг яхши мураббийи дея эътироф этилди. 

Previous Article

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi.

биз ижтимоий тармокларда

# Team MP W D L P
1 Pakhtakor 11 9 2 0 29
2 Lokomotiv 11 7 3 1 24
3 Bunyodkor 11 5 3 3 18
4 Surkhon 11 5 3 3 18
5 Sogdiana 11 5 1 5 16
6 Nasaf 11 4 3 4 15
7 Navbahor 11 3 6 2 15
8 Dinamo Samarqand 11 3 6 2 15
9 Metalourg 11 3 4 4 13
10 Qizilqum 11 2 5 4 11
11 Andijan 11 1 6 4 9
12 AGMK 11 2 2 7 8
13 Buxoro 11 1 4 6 7
14 Kokand-1912 11 1 4 6 7
Iyun 16, 2019
Buxoro 0 - 5 Pakhtakor
AGMK 1 - 1 Navbahor
Bunyodkor 1 - 1 Nasaf
Andijan 1 - 1 Metalourg
Iyun 15, 2019
Qizilqum 1 - 1 Sogdiana
Lokomotiv 5 - 1 Surkhon
Kokand-1912 2 - 2 Dinamo Samarqand
May 26, 2019
Nasaf 0 - 1 Lokomotiv
Sogdiana 2 - 0 Buxoro
Pakhtakor 4 - 1 AGMK
May 25, 2019
Metalourg 0 - 2 Bunyodkor
Navbahor 1 - 1 Andijan
Surkhon 2 - 1 Kokand-1912
Dinamo Samarqand 2 - 2 Qizilqum
May 19, 2019
Buxoro 0 - 0 Dinamo Samarqand
Navbahor 0 - 0 Metalourg
AGMK 0 - 2 Sogdiana
May 18, 2019
Qizilqum 1 - 3 Surkhon
Nasaf 2 - 0 Kokand-1912
May 17, 2019
Lokomotiv 0 - 0 Bunyodkor