“Сўғдиёна-W” аёллар жамоаси янги мураббий қўл остида йиғинга киришди

Маълумки ,Ўзбекистон Футбол Федерациясининг  талабларга биноан ҳар бир клуб ўз аёллар  футбол жамоасига эга бўлиши зарур. “Сўғдиёна “ бу талабларга мувофиқ ўз аёллар жамоасига эга бўлди.

“Сўғдиёна” аёллар жамоаси бугун қишки йиғинга киришди. “Сўғдиёна” аёллар жамоасига янги мураббий тайинланди. Эндиликда Азамова Гулнора Эргашевна аёллар футбол жамоаси бош мураббийи вазифасида ўз ишини бошлайди.

Маълумот учун,Азамова Гулнора Эргашевна 1968 йилда туғилган.  A лицензиясига эга. Шу кунгача Гулнора Эргашевна “Локомотив”, “Қурувчи”, “Нефтчи”, “Андижон”, Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси бош мураббийи вазифасида фаолият олиб борган.

Бугун жамоа Гулнора Эргашевна қўл остида қишки мавсумга тайёргарликни бошлади. Гулнора Эргашевнага жамоамиз равнақига ўз ҳиссасини қўшишида,куч-қувват ва омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!

Қўйида бугунги машғулотдан фотогалереяни томоша қилишингиз мумкин.

«Сўғдиёна» матбуот хизмати

 

Previous Article
Next Article
Документы для всех Обмен документами офисных форматов.

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

The very latest football information here. Now loading statistics from data feed.
The very latest football information here. Now loading statistics from data feed.