Абдусалом Азизов: Аҳил футбол оиласи бўлиб хизмат қилсак, албатта ўз мақсадимизга эришамиз

📋 Абдусалом Азизов: Аҳил футбол оиласи бўлиб хизмат қилсак, албатта ўз мақсадимизга эришамиз

«Ассалому алайкум ҳурматли конференция иштирокчилари!

Биринчи навбатда менга билдирилган бундай ишончингиз ва Ўзбекистон футбол ассоциациясининг президенти лавозимига лойиқ кўрганингиз учун миннатдорчилик билдириб ўтмоқчиман.

Юртимизда футбол биринчи рақамли спорт тури ҳисобланади. Шу кунгача бизнинг жамоалар Осиё минтақасида анчагина юқори натижалар кўрсатиб мухлисларни хурсанд қилиб келишди. Лекин, тан олиш керак ҳали футболимизда қилинадиган ишлар кўп. Бу ишларни амалга оширишда футбол тизимида малакали, ҳалол, футбол соҳасининг хақиқий мутахассислари фаолият олиб боришлари муҳим. Биз биргаликда футболимиз инфратузилмасини ривожантириш, футболчилар, мураббийлар, ҳакамлар, мухлисларга яратиладиган шароитлар ва яна кўплаб масалаларга эътибор қаратиб, якунда натижаларимизни яхшилаб боришга интилишимиз керак.

Яхши биласиз, футболни ривожлантиришга давлат даражасида катта эътибор қаратиляпти. Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан футболни ривожлантиришга қаратилган бир қанча муҳим қарорлар қабул қилинган. Уларни ҳаётга тадбиқ этиш эса сиз-у бизнинг асосий вазифамиз ҳисобланади.

Олдимизда турган асосий вазифаларимиздан бири бу ички чемпионатимизни кучайтириш, мухлисларни стадионларга қайтариш, клублар ўртасидаги рақобатни кучайтириш.

Футболимизни орқага тортаётган иллатлардан бўлган келишилган ўйинлар ва тотализаторда иштирок этиш каби ҳолатлар билан кескин курашамиз.

Охирги йилларда мусобақа регламенти мунтазам равишда бузилиб келинганлигидан хаттоки халқаро футбол ташкилотларининг ҳам хабари бор. Бундан буёғига биз спорт принципларини устувор деб билиб, регламентни ҳурмат қилишимиз шарт!

Биз нафақат футболимизнинг бугунги куни, балки эртаси ҳакида ҳам ҳозирдан бош қотиришимиз керак. Бунинг учун болалар ва ўсмирлар футболидаги вазиятни тўлиқ ўрганиб чиқиб, зарур чора – тадбирлар орқали фарзандларимизга керакли барча шароитларни яратиб беришимиз керак.
Ҳаммамиз яхши тушуниб турибмиз, мухлислар биздан яхши натижалар, ютуқлар ва азалий орзулари бўлмиш жаҳон чемпионатига йулланма қўлга киритилишини кутишмоқда. Ундан ташқари олимпия терма жамоаси ҳам олимпиада лицензиясини қўлга киритишга ҳаракат қилади. Ушбу жамоалар мамлакатимиз футболи юзи ҳисобланади. Уларнинг халкаро майдондаги иштирокига барча шарт-шароитлар яратилади.

Ишонаманки, ана шу ишларни амалга ошириш йўлида барчамиз бирлашиб, аҳил футбол оиласи бўлиб хизмат қилсак, албатта ўз мақсадимизга эришамиз.»

Previous Article
Next Article

биз ижтимоий тармокларда

# Team MP W D L P
1 Pakhtakor 17 15 2 0 47
2 Lokomotiv 17 10 4 3 34
3 Bunyodkor 17 9 3 5 30
4 Nasaf 17 8 3 6 27
5 Sogdiana 17 8 3 6 27
6 Navbahor 17 6 7 4 25
7 Surkhon 17 6 4 7 22
8 Metalourg 17 5 5 7 20
9 Dinamo Samarqand 17 4 6 7 18
10 Qizilqum 17 4 5 8 17
11 Andijan 17 3 7 7 16
12 AGMK 17 4 4 9 16
13 Kokand-1912 17 3 5 9 14
14 Buxoro 17 2 6 9 12
Avgust 18, 2019
Qizilqum 2 - 1 Dinamo Samarqand
Andijan 0 - 1 Navbahor
Bunyodkor 1 - 0 Metalourg
Avgust 17, 2019
Lokomotiv 1 - 0 Nasaf
Buxoro 1 - 1 Sogdiana
AGMK 0 - 3 Pakhtakor
Kokand-1912 2 - 1 Surkhon
Avgust 11, 2019
Sogdiana 1 - 0 Qizilqum
Nasaf 3 - 1 Bunyodkor
Metalourg 0 - 2 Andijan
Avgust 10, 2019
Pakhtakor 5 - 0 Buxoro
Navbahor 0 - 1 AGMK
Dinamo Samarqand 0 - 1 Kokand-1912
Surkhon 1 - 1 Lokomotiv
Iyul 31, 2019
Nasaf 1 - 2 Metalourg
Buxoro 0 - 0 Navbahor
AGMK 2 - 2 Andijan
Bunyodkor 3 - 0 Surkhon