Хабарингиз бор, янги мавсумдан бошлаб миллий чемпионатимизда иштирок этадиган футбол клубларининг профессионаллик даражасини ошириш учун клублар олдига жиддий талаблар қўйилмоқда.

Ушбу талабларни бажариш учун 1 февралга қадар муҳлат берилган бўлиб, талабларни бажармаган клублар миллий чемпионатда иштирок эта олмайди.

Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан вилоятлардаги ҳолат доимий равишда назорат қилиб борилмоқда.

Эртага 5 январь куни ЎФФ Президенти Умид Аҳмаджонов махсус ишчи гуруҳ билан биргаликда, Жиззах вилояти Футбол федерациясидаги умумий ҳолатни ўрганиш учун Жиззах шаҳрига ташриф буюради.

Улар Жиззах вилоятида федерация томонидан қўйилган талабларни бажариш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар билан танишишади.

Ҳудудларни ўрганиш жараёнида қуйидаги жиҳатларга алоҳида аҳамият қаратилади:

-ҳудудий болалар ва ўсмирлар футбол мактаблари ва футбол клубларининг инфратузилмалари, у ердаги шарт-шароитлар;
-аёллар футболи ва мини футбол ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар;
-молиявий ва кадрлар бўйича масалалар;
-мусобақаларни юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш жараёнида йўл қўйилаётган камчиликлар;
-мураббийларни ўқитиш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар;
-ОАВ ва жамоатчилик, шу жумладан, мухлислар билан ишлаш жараёни.

Жиззах вилоятидаги умумий аҳвол ўрганилгач тегишли хулосалар қилинади. Шахсан Ўзбекистон Футбол федерацияси президенти томонидан бундай текширувлар барча вилоятлар бўйлаб ўтказилиши режалаштирилган.

One thought on “ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов 5 январь куни Жиззах вилоят ФФдаги умумий ҳолат билан танишади

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan