Хабар берганимиздек,ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов Жиззах вилоятига ташриф буюрдилар. “Сўғдиёна” ПФК да олиб борилаётган ишлар юзасидан жамоа ижрочи директори Жавлон Салоҳиддинов ўз фикрини билдирди.

-Бугунги кунда “Сўғдиёна” ПФК професионаллик сари дадил қадам одимламоқда. Рахбарият томонидан футболчилар  ва мураббийлар учун барча шароитлар яратилган. Бугун Жиззах вилоятига ташриф буюрган ЎФФ президенти ва аъзолари ҳам бунга гувоҳ бўлмоқда. Биз ҳозирги кунда ЎФФ томонидан қўйилган барча талабларни бажардик. “Сўғдиёна” футбол клуби қошида академия,футзал,аёллар клубига эга бўлдик. Ҳозирги кунда футбол ва бизнес ёнма-ён. Миллионларга сотиб олинган лигеонерлардан кўра ўзимиз шу академияда футболчиларни тарбиялаб, нафақат клубимиз балки Ўзбекистон терма жамоаларга маҳоратли футболчиларни етказиб берамиз. Зероки Жиззах футбол мактаби  кўплаб маҳоратли футболчиларни тарбиялаган. Сардор Рашидовдек, Жасур Ҳасановдек тажрибали футболчилар хорижий клубларда тўп суриши бизнинг ютуғимиздир.

Шу кунгача ЎФФ президентининг шахсан Жиззах вилоятига ташрифи бўлмаган. Умид Аҳмаджонов академия тарбияланувчиларига совғалар улашдилар. Биз ҳам ўз навбатида 1 февральгача қўйилган барча супер лига талабларини якунлаб Жиззах вилояти ҳамда муҳлислар олдида юзимизни ёруғ қилишга ҳаракат қиламиз.

“Сўғдиёна” матбуот хизмати

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan